Кириш Регистрация

Париждаги воқеалар Златанни ўйиндан чалғитди

Баҳо:
+ | -

Швеция терма жамоаси ҳужумчиси Златан Ибрагимович Евро-2016 саралаш баҳси плей-офф босқичида Данияга қарши бўлиб ўтган ўйинда (2:1) Париждаги воқеаларни ёддан чиқармагани учун учрашувга диққат эътиборини қарата олмади.

- Ўйинга бутун диққатимни қаратмоқчи эдим, аммо, Париждаги воқеаларни кўз олдимга келтиравердим. Париждаги воқеалар – ҳақиқий фожиа, - дея сўз бошлади Ибрагимович.

- Биз 2:0 ҳисобида олдинда бораётган эдик, бироқ, жамоа чарчаб қолди ва бунинг натижасида битта гол ўтказиб юбордик. Асосийси эса – биз ғалаба қозондик, - Ибрагимович сўзларини келтиради Voetbal International.

Манба: sports.uz
Киритилди: 12:33, 15.11.2015.
Ўқилди: 2802 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.