“Челси” ярим ҳимоячиси Неманья Матич Сербия терма жамоасидаги фаолиятини якунлаши мумкинлигини маълум қилди.
Хавбек Чехияга қарши ўртоқлик учрашуви(1:4) вақтида айрим жамоадошлари намойиш қилган ўйиндан норози.
– Ҳар доим бошқаларга ўрнак бўлишга интилганман, аммо ҳамма ҳам шундай фикрламайди. Терма жамоадаги баъзи футболчиларнинг ўзини тутиши издан чиққан. Нафақат майдонда унинг ташқарисида ҳам уларнинг ҳаракатлари ёмон таассурот уйғотади. Мураббийларга агар футболчиларнинг айримлари терма жамоага бўлган муносабатларини ўзгартиришмаса халқаро фаолиятимни якунлашимни айтганман. Клублари таркибида ҳам футболга муносабатлари шундайми ёки аксинчами буни билгим келаяпти, – дея Матич сўзларини келтиради Sky Sports га таяниб Спорт Экспресс.