Испания чемпионатининг 11-турида «Севилья» «Реал»ни 3:2 ҳисобида мағлуб этди. Андалусияликларнинг украиналик ярим ҳимоячиси Евгений Коноплянка учрашув қаҳрамонларидан бирига айланди. Ўйиндан сўнг Россиянинг «СЭ» нашри футболчи билан суҳбат уюштирди.
- Евгений Россия газетасига интервью беришмаганингиз тўғрисидаги гап-сўзлар тўғрими? Тбилисида бўлиб ўтган Европа суперкубогидан сўнг суҳбатлашишни истамаган экансиз. Буни Украинада нотўғри тушунишади, дегансиз...
- Бундай бўлмаган. Шунчаки шошилаётгандим, жамоа кутиб турганди. Шу боис ҳам суҳбатлашишга вақт тополмадим.
- «Реал»га қарши учрашув қаҳрамонига айландингиз. Ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз?
- Ғалабани қўлга киритганимиздан хурсандман. Менинг яхши ёки ёмон ўйнаганим муҳим эмас. Асосийси жамоа муваффақият қозонди.
- Мадридликларга қарши учрашувда 2та голга пас бердингиз. Испания чемпионатида сўнгги 15 ойдан бери бу ишни ҳеч ким эплай олмаётганди...
- Бундай натижа қайд этганимдан беҳад шодман. Кейинги сафар «Реал»га 2та гол уришга ҳаракат қилиб кўраман.
- Банегани ўз вақтида тўп билан таъминладингиз ...
- Эвер ўша вазиятда мухлислардан ҳам баландроқ бақирди. Уни эшитдим ва тўпни оширдим.
- Бу ҳозирча фаолиятингиздаги энг муҳим ғалабами?
- Ўйлашимча, у ҳали олдинда.
- Ўйиндан сўнг ким билан футболка алмаштирдингиз?
- Бир дўстим Хамес Родригеснинг либосини олиб беришимни сўраганди. Шу боис ҳам колумбиялик футболчи билан либос алишдим.
- Энди олдингизда Украина терма жамоасининг Словенияга қарши учрашуви кутиб турибди...
- Терма жамоага ажойиб кайфиятда кетяпман.
- Жамоангизнинг Евро-2016 финал босқичига чиқиш имкониятларини қандай баҳолайсиз?
- Ғалаба ҳақида ўйламасангиз футболчи бўлишингиздан нима наф?
- Европа чемпионатининг «плей-офф»ида Россияга қарши ўйнашни истармидингиз?
- Кимга қарши ўйнашнинг менга фарқи йўқ. Муҳими-Францияга бориш. Россия ҳам бошқалар каби бир рақиб.