"Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду навбатдаги марта "МЮ" мухлиси экани, аммо мадридликлар сафида бахтли эканини айтиб ўтди.
"Мен "Манчестер Юнайтед"нинг ашаддий мухлисиман. Аммо олдин ҳам бир неча бор айтганимдек, "Реал"даги ҳамма нарсадан хурсандман. Менга "МЮ" ёқади, аммо келажакда нима бўлишини ҳеч ким билмайди. Ҳозир "Реал"да ўзимни бахтли ҳис қилмоқдаман", - дейди Роналду.