"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Андер Эррера "Қизил Иблис"лар жамоаси учун янги Пол Скоулз бўлиши мумкинлигини таъкидлаб ўтди.
"Менга Полни ўйин услуби жуда ёқади майдонда ҳар доим унга тақлид қилиб ўйнашни хоҳлайман.
Скоулзни ҳимоя услуби ҳужум услуби майдонни хоҳлаган жойига диоганал тарзда тўп етказиб бериши бу фантастика.
Эсимда Европа чемпионлар лигаси ярим финал босқичида "Барселона" жамоасига Полни киритган ажойиб тўпи ушбу ўйин ҳар доим мени ёдимда.
Тўғри иккинчи Пол Скоулз қайтиб дунёга келмайди лекин "МЮ" учун мен Пол Скоулз даражасидаги ярим ҳимоячи бўлишни хоҳлайман", - дейди Эррера.