Туриннинг "Ювентус" клуби аъзоси Альваро Мората жамоасининг Италия чемпионати навбтадаги турида "Милан" билан бўладиган учрашувни "Испания класикоси" "Реал" - "Барселона"га таққослади.
– "Милан" билан бўладиган ўйин биз учун финал. Бу бизнинг класико. Жамоалар сўнгги вақтда яхши натижа қайд этмасада, бу шунчаки ўйин эмас, – дейди Мората. – Учрашувда ҳамма максимал ҳаракат қилади. Биз "Ювентус"ни ғалабага ташналигини ҳамда рақиб жамоага қўрқув солишини истаймиз. Мақсадимиз янги йилгача, кўпроқ очко жамғариб, ЕЧЛга йўлланма берувчи ўринларни қўлга киритиш.
Эслатиб ўтамиз, "Ювентус" - "Милан" учрашуви 22 ноябрь куни бўлиб ўтади.