«Ювентус» ва Италия терма жамоаси собиқ футболчиси Алессандро Дель Пьеро ҳозирги Италия терма жамоасининг ЕВРО-2016даги имконияти ҳақида ўз фикрларини билдирди.
“Антонио Конте жуда ажойиб жамоа шакллантирди. Унинг қўл остидаги Италия терма жамоаси ҳар қандай рақибни мағлуб этишга қодир. Бундай жамоа билан бўлажак Европа чемпионатида фақат чемпионлик учун курашиш керак. Италия термаси Европа чемпионатида нималарга қодирлигини исботлаши керак”,- дейди Дель Пьеро.