Италиялик машхур мураббий Карло Анчелотти шу йил ёзда “Нью-Йорк Сити” футболчисига айланган 36 ёшли Андреа Пирлони Италия терма жамоаси билан Евро-2016га бориш учун январ ойида “А” серианинг бирор бир клубига ўтиши мумкинлиги ҳақида айтиб ўтди.
- Мен Пирло билан сухбатдан кейин шунга амин бўлдимки, у Евро-2016 ўйнишни жуда хоҳламоқда. Менинг фикримча, Пирло аниқ Италияга қайтади. У буни Антонио Конте маслаҳат бергани учун ҳам қилади. Мен Пирлога энг кўп соврин ютган “Милан”га қайтишни тавсия қилардим, - дейди Анчелотти.