Бразилия терма жамоаси ҳимоячиси Дани Алвес “пентакампеонлар”нинг катта натижа қўлга кирита олмаётганлари сабабли юқори босим остида қолиб кетаётганини айтиб ўтди.
Алвеснинг сўзларига кўра “Селесао” мухлисларига бу борада сабр-тоқат етишмаяпти.
– Бразилияда энергетика анча мураккаб. Мамлакатимиз дунё футболи тарихида катта ўрин тутади, аммо фанатлар сабрли эмас. Одамларга футбол ўйнаш ва ғалаба қозониш жуда осон туюлади. Ҳатто бир вақтлар футбол ўйнаган ва бу ишни биздан баттар бажарган айрим ўйинчилар ҳам буни яхши тушунишмайди. Ҳаммамиз тарихда эришлган муваффақиятларга ҳурмат билан муносабатдамиз, аммо уларни бугунги кун билан таққослайвериш нотўғри. Рақиб шонли тарихингни эмас балки, жамоанг намойиш қилаётган ўйинни ҳурмат қилиши лозим, – дея Алвес сўзларини келтиради Globo га асосланиб Спорт Экспресс нашри.