"ПСЖ" жамоасининг аргентиналик футболчиси Хавьер Пасторенинг маълум қилишича, унинг икки яқин дўсти Париждаги теракт қурбонига айланган. Унинг маълум қилишича, бу йигитлар террорчилар қирғин уюштирган "Батаклан" театри биносида бўлишган.
"Францияда 2 дўстим ҳалок бўлди. Улар мен билан бирга меникида яшашар эди. Ўша куни улар театрга боришганди... Энди Францияга қайтишим керак ва "ПСЖ" жамоаси олдидаги вазифаларимни бажаришда давом этишим керак. Лекин бу осон эмас. Парижга қайтиш ва у ерда бўлган воқеаларни яқиндан билиш жуда оғир. Умид қиламанки, бундан кейин шаҳар аҳли тинчликда яшайди", дейди Пасторе Teleocho нашрига берган интервьюсида.