“Валенсия” ҳужумчиси Пако Алькасер қайси форвардлардан ўрнак олишга интилиши ҳақида гапириб берди.
Алькасер “кўршапалаклар” ҳамда “Барселона” собиқ ҳужумчиси Давид Вилья, шунингдек, аввал “Валенсия”да ўйнаган Роберто Сольдадо ва Ариц Адурислар ўйинига юқори баҳо берди.
“Вилья – мен учун чинакам ўрнак. У билан “Валенсия”да бир неча кун бирга машғулот ўтказгандим ва бу мен учун энг унутилмас кунлар бўлган. Бу борада омадим бор сабаби яна иккита юқори савияли ҳужумчилар – Сольдадо ҳамда Адурис билан бирга ўйнаш бахтига ҳам муяссар бўганман. Уларнинг иккаласи билан ҳам муносабатларим яхши. Роберто билан кўп суҳбатлашганман”, — дея Алькасер сўзларини келтиради Marca га таяниб “СЭ”.