“Атлетико” ҳужумчиси Жексон Мартинес Мадрид клубини тарк этмоқчи эмас.
Колумбиялик форвард Мадриддаги шароитлар қониқиш ҳосил қилаётгани ва бошқа жамоага кўчиб ўтиш нияти йўқлигини маълум қилди.
– Ҳар бир учрашувда ўз ишимни бажаришга интиламан. Гарчи сермаҳсуллик бобида ўзим истагандек юқори чўққига кўтарилмаган бўлсам-да, ҳар бир баҳсда жамоа ўйинига мослашишга уринаяпман. “Атлетико” яхши натижалар қайд этаяпти, лекин мен ўйинимни яна ўстиришим лозим. Бу борада етарлича миш-миш тарқалган бўлса ҳам, “Атлетико”дан кетмоқчи эмасман. Бу ердаги шароитлардан қониқиш ҳосил қилаяпман ва бошқа жамоага ўтиш ниятим ҳозирча йўқ.