Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

Гол урмасада, у ўзимизнинг Гейнрих!

Баҳо:
+ | -

Александр Гейнрих. У ҳар доим «Энди қайларда юрганкин бу ҳужумчимиз?» деганимизда ўзини эслатиб қўядиган ноёб-нодир форвард. Мана, Яман ва КХДР термаларига қарши баҳсларда ҳал қилувчи голларни ургани Сашани ҳали ҳисобдан чиқаришга эрта эканлигини кўрсатиб берди. Терма жамоа учун урган 30та голидан 9таси (30 фоизи)ни захирадан майдонга тушганча ҳосил қилгани эса, унинг «сеҳрли таёқча»миз эканлигини яққол исботлайди. Демак, қуйида Сашанинг терма жамоадаги фаолиятига рақамлар орқали чизги чизамиз.

***

2002 йили Словакия термасига қарши кечган ўртоқлик баҳсининг 53-дақиқасида Неъматулло Қутибоев ўрнига ангренлик ёш ҳужумчи - Александр Гейнрих майдонга тушганида, жамоамиз сафида иқтидорли янги юлдузча пайдо бўлгани ва у бизни ўз голлари билан кўп хушнуд этишига тўла ишонган эдик. Айнан ўша мавсум якунида Саша мамлакатимизда йилнинг энг яхши футболчиси, деб топилганди.

***

Саша 2007 йилги Осиё кубогида бутун Қитъа матбуоти эътиборига тушди. Унинг ўзгача ғоялари асосида жамоамиз аъзолари ҳар бир голни ноодатий тарзда нишонлашга тушдилар. Умуман, Гейнрихнинг ўша мусобақада голни нишонлашда қўллаган «атиргул бўлиб очилиш» лавҳасини бошқа ҳеч қайси ўйин, ҳаттоки, Европадаги баҳсларда ҳам кўрмадик.

***

Аслини олганда, Александр Гейн­рихнинг фаолияти юртимиздаги исталган футболчиникидан ёрқинроқ кечган. Ёшлар ўртасидаги мундиалда гол уриш, Андрес Иньеста каби рақиб билан тенгма-тенг кураш олиб бориш, «Актобе» сафида Европа Лигасида «Динамо» (Киев) клуби дарвозасини ҳар икки баҳсда ҳам нишонга олиш, мураббийлар билан тортишиш - булар ҳақида алоҳида мақола ёзиш мумкин.

***

Интернет манбалари, яъни айрим веб-сайтларда унинг Ўзбекистон ва Ж.Корея фуқаролигига эгалиги ҳақида ёзилган. Тўғриси, бунга ишониш жуда қийин. Корея ўлкасида атиги ярим мавсум тўп сурган ҳужумчимизнинг Ўзбекистон байроғидан воз кечиб, ўзга мамлакатга ўтиб кетиши мумкин эмас.

***

Александр Гейнрих хусусида унинг Германия агентлиги билан олиб борган ҳамкорлиги тўғрисида ҳам маълумотлар бор. Аниқроғи, transfermarkt.de сайтида Wortmann Sportmarketing футболчимизнинг агенти сифатида келтирилган. Шу сайтда, яъни футболчининг шахсий варақасида келтирилишича, унинг «Ордабаси» билан тузган шартномаси 2015 йилнинг 31 декабригача амалда бўлади. Айтганча, Германиянинг Бохум шаҳрида жойлашган мазкур агентлик компанияси ҳамюртларимиз - Ислом Тўхтахўжаев ва Темурхўжа Абдухолиқов, шунингдек, таниқли француз Жибриль Сиссе, австралия­лик посбон Евген Галекович кабилар билан ҳам ишлайди.

***

Гейнрих шу пайтгача клуб миқ­ё­­сидаги фаолияти давомида 274та ўйин ўтказиб, 97та гол урган. Терма жамоа сафида эса 85 марта майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 30 бора нишонга олди. Хуллас, у кечаги голидан сўнг терма жамоа тўпурарлари орасида Максим Шацкихдан сўнг Миржалол Қосимов билан бирга 2-3-ўринларни бўлишиб турибди. Миллий жамоа сафида кўп майдонга тушиш бўйича эса, 4-ўрин айнан Сашаники. Ундан олдинда Темур Кападзе (119та ўйин), Сервер Жепаров (111та ўйин) ва Игнатий Нестеров (92та ўйин) бор.

***

Миллий жамоамизда сариқ карточка олиш борасида Саша яққол пешқадам - 19та. Ундан кейинги ўринларда Николай Ширшов (16та) ва Анзур Исмои­лов (15та) бор. Гейнрих ҳар бир ўйинда ўртача 0,35тадан гол урмоқда. Дейлик, Максим Шацкихда бу кўрсаткич 0,56тани ташкил этса, Миржалол Қосимовда 0,45тага тенг.

***

Саша терма жамоадаги жами 85та ўйиннинг атиги 22тасида тўлиқ ўйнаган, холос.

Маълумот учун

Тўлиқ исми шарифи: Александр Рудольфович Гейнрих

Таваллуд санаси ва жойи: 1984 йил 6 октябрь, Тошкент вилояти Ангрен шаҳри

Бўйи: 183 см. Вазни: 76 кг.

Амплуаси: ҳужумчи

Ўйнаган клублари: «Дўстлик» - 2001; «Пахтакор» - 2002, 2005, 2007, 2011; ЦСКА (Москва) - 2003-2004; «Торпедо» (Москва) - 2005-2006; «Сувон Самсунг Блюуингз» (Ж.Корея) - 2011; «Эмирейтс» (БАА) - 2012; «Актобе» (Қозоғистон) - 2012-2014; «Локомотив» - 2014; «Ордабаси» (Қозоғистон) - 2015-...

Ютуқлари: Ўзбекистон чемпиони ва кубоги соҳиби - 2002, 2005, 2007; Россия чемпиони - 2003; Қозоғистон чемпиони - 2013; Қозоғистон суперкубоги соҳиби - 2014

Илк марта майдонга тушганида (миллий жамоа сафида): 18 ёш 5 ой 8 кунлик

Охирги марта майдонга тушганида (миллий жамоа сафида): 31 ёш 1 ой 6 кунлик

Терма жамоадаги фаолияти давомийлиги: 13 йил 5 ой 28 кун

 

Александр Гейнрихнинг терма жамоамиздаги барча голлари

Т/р

Сана

Рақиб

Ҳисоб

Мусобақа

Гол

С/Қ к.

Дақиқа

1

14.05.2002

Словакия

1:4

Ўртоқ. учр.

-

 

37

2

21.08.2002

Озарбойжон

0:2

Ўртоқ. учр.

-

1 С

67

3

02.04.2003

Беларусь

2:2

Ўртоқ. учр.

1

 

36

4

30.04.2003

Беларусь

1:2

Ўртоқ. учр.

-

 

23

5

20.08.2003

Латвия

3:0

Ўртоқ. учр.

1

 

45

6

06.11.2003

Гонконг

4:1

ОК-2004 сар.

-

 

31

7

10.11.2003

Тожикистон

0:0

ОК-2004 сар.

-

 

14

8

31.03.2004

Хитой Тайпейи

1:0

ЖЧ-2006 сар.

-

1 С

45

9

18.07.2004

Ироқ

1:0

ОК-2004

-

1 С

84

10

22.07.2004

Саудия А.

1:0

ОК-2004

1

 

77

11

30.07.2004

Баҳрайн

2:2

ОК-2004

1

 

120

12

08.09.2004

Фаластин

3:0

ЖЧ-2006 сар.

-

 

54

13

13.10.2004

Ироқ

2:1

ЖЧ-2006 сар.

1

 

69

14

17.11.2004

Хитой Тайпейи

6:1

ЖЧ-2006 сар.

1

1 С

67

15

25.03.2005

Қувайт

1:2

ЖЧ-2006 сар.

1

 

90

16

31.03.2005

Ж.Корея

1:2

ЖЧ-2006 сар.

1

 

90

17

03.06.2005

Ж.Корея

1:1

ЖЧ-2006 сар.

-

 

59

18

17.08.2005

Қувайт

3:2

ЖЧ-2006 сар.

-

 

45

19

08.10.2005

Баҳрайн

1:1

ЖЧ-2006 сар.

-

 

45

20

12.10.2005

Баҳрайн

0:0

ЖЧ-2006 сар.

-

 

90

21

22.02.2006

Бангладеш

5:0

ОК-2007 сар.

2

 

90

22

01.03.2006

Қатар

1:2

ОК-2007 сар.

-

 

61

23

16.08.2006

Гонконг

2:2

ОК-2007 сар.

-

 

45

24

06.09.2006

Гонконг

0:0

ОК-2007 сар.

-

1 С

22

25

11.10.2006

Бангладеш

4:0

ОК-2007 сар.

-

 

15

26

15.11.2006

Қатар

2:0

ОК-2007 сар.

-

1 С

8

27

07.03.2007

Озарбойжон

0:1

“Алма-ТВ” Куб.

-

 

69

28

11.03.2007

Қозоғистон

1:1

“Алма-ТВ” Куб.

1

 

74

29

02.02.2007

Ироқ

2:0

Ўртоқ. учр.

-

 

15

30

05.07.2007

Ж.Корея

1:2

Ўртоқ. учр.

-

 

45

31

11.07.2007

Эрон

1:2

ОК-2007

-

 

10

32

14.07.2007

Малайзия

5:0

ОК-2007

-

 

28

33

18.07.2007

Хитой

3:0

ОК-2007

1

 

45

34

22.07.2007

Саудия А.

1:2

ОК-2007

-

 

45

35

22.08.2007

Украина

1:2

Ўртоқ. учр.

1

 

33

36

22.03.2008

Иордания

4:1

Ўртоқ. учр.

-

 

45

37

26.03.2008

Саудия А.

3:0

ЖЧ-2010 сар.

-

 

17

38

07.06.2008

Сингапур

1:0*

ЖЧ-2010 сар.

1

 

26

39

14.06.2008

Ливан

3:0

ЖЧ-2010 сар.

-

1 С

90

40

29.08.2008

КХДР

0:0

Ўртоқ. учр.

-

 

65

41

06.09.2008

Қатар

0:3

ЖЧ-2010 сар.

-

1 С

45

42

11.10.2008

Ж.Корея

0:3

Ўртоқ. учр.

-

-

45

43

15.10.2008

Япония

1:1

ЖЧ-2010 сар.

-

-

17

44

06.06.2009

Япония

0:1

ЖЧ-2010 сар.

 

1 С

75

45

17.06.2009

Баҳрайн

0:1

ЖЧ-2010 сар.

 

 

28

46

05.09.2009

Эрон

0:0

Ўртоқ. учр.

 

 

78

47

14.11.2009

Малайзия

3:1

ОК-2011 сар.

2

 

45

48

03.01.2010

БАА

0:1

ОК-2011 сар.

 

1 С

82

49

25.05.2010

Арманистон

1:3

Ўртоқ. учр.

1

1 С

90

50

11.08.2010

Албания

0:1

Ўртоқ. учр.

 

 

90

51

07.09.2010

Эстония

3:3

Ўртоқ. учр.

1

1 С

82

52

09.10.2010

Саудия А.

0:4

Ўртоқ. учр.

 

 

70

53

12.10.2010

Баҳрайн

4:2

Ўртоқ. учр.

1

 

90

54

25.12.2010

Баҳрайн

1:1

Ўртоқ. учр.

1

1 Қ

54

55

02.01.2011

Иордания

2:2

Ўртоқ. учр.

 

 

90

56

07.01.2011

Қатар

2:0

ОК-2011

 

 

89

57

12.01.2011

Кувайт

2:1

ОК-2011

 

1 С

74

58

16.01.2011

Хитой

2:2

ОК-2011

1

 

90

59

16.01.2011

Иордания

2:1

ОК-2011

 

 

70

60

28.01.2011

Ж.Корея

2:3

ОК-2011

2

1 С

90

61

05.06.2011

Хитой

0:1

Ўртоқ. учр.

 

 

90

62

23.07.2011

Қирғизистон

4:0

ЖЧ-2014 сар.

1

 

90

63

28.07.2011

Қирғизистон

3:0

ЖЧ-2014 сар.

 

 

90

64

02.09.2011

Тожикистон

1:0

ЖЧ-2014 сар.

 

1 С

90

65

06.09.2011

Япония

1:1

ЖЧ-2014 сар.

 

 

78

66

11.10.2011

КХДР

1:0

ЖЧ-2014 сар.

1

 

64

67

11.11.2011

КХДР

1:0

ЖЧ-2014 сар.

 

 

90

68

15.11.2011

Тожикистон

3:0

ЖЧ-2014 сар.

1

1 С

90

69

17.01.2012

Кувайт

0:1

Ўртоқ. учр.

 

 

90

70

29.01.2012

БАА

0:1

Ўртоқ. учр.

 

1 С

90

71

03.06.2012

Эрон

0:1

ЖЧ-2014 сар.

 

 

90

72

08.06.2012

Ливан

1:1

ЖЧ-2014 сар.

 

1 С

75

73

07.09.2012

Кувайт

3:0

Ўртоқ. учр.

2

 

60

74

11.09.2012

Ж.Корея

2:2

ЖЧ-2014 сар.

 

 

24

75

12.10.2012

БАА

2:2

Ўртоқ. учр.

 

 

45

76

16.10.2012

Қатар

1:0

ЖЧ-2014 сар.

 

 

3

77

14.11.2012

Эрон

1:0

ЖЧ-2014 сар.

 

 

9

78

06.02.2013

Гонконг

0:0

ОК-2015 сар.

 

 

46

79

22.03.2013

БАА

1:2

ОК-2015 сар.

 

 

59

80

06.06.2013

Хитой

2:1

Ўртоқ. учр.

 

1 С

29

81

11.06.2013

Ж.Корея

0:1

ЖЧ-2014 сар.

 

 

15

82

18.06.2013

Қатар

5:1

ЖЧ-2014 сар.

 

 

60

83

15.10.2013

Вьетнам

3:1

ОК-2015 сар.

 

 

90

84

03.09.2015

Яман

1:0

ЖЧ-2018 сар.

1

 

45

85

12.11.2015

КХДР

3:1

ЖЧ-2018 сар.

1

 

39

 

Ўйинлар мақоми

Александр Гейнрих асосан мундиаллар саралашида майдонга туширилади. Хусусан, у 4та ЖЧ саралашида жами 33та ўйин ўтказиб, 10та гол урган. Осиё кубоги ва саралашини яхлит ҳолда олганда ҳам, ўз ҳисобига 10та гол ёзиб қўйган.

------------------------------------------

Ўйин мақоми     Жами   Гол

Ўртоқ. Учрашуви  27         10

ЖЧ саралаши      33          10

Осиё кубоги         12           6

Осиё кубоги сар.  13           4

Жами:                 85           30

-------------------------------------

Ҳисоблар бўйича

Гейнрих иштирок этган ўйин­ларда ғалабалар сони кўпроқ: 39та (44,71 фоиз). Майдонга тушган ўйинларининг 19тасида 1тагина гол урилган. Лекин уларнинг 10тасида ютқазганмиз. Дуранглар сони - 21та (24,71 фоиз), мағлубият­ларники - 26та (30,58 фоиз).

Фаррух Файзиев

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 10:48, 18.11.2015.
Ўқилди: 4517 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.