Швеция терма жамоаси Златан Иброҳимович Евро-2016 саралаши доирасида Дания терма жамоасига қарши ўтказилган плей-офф ўйинидан кейин журналистлар билан гаплашди.
"Барчасини Данияга келиб ҳал қилганимиз зўр иш бўлди (Евро-2016 йўлланмаси - кун.уз изоҳи). Улар мени ўз кўнгилларида пенсияга чиқаришганди. Мен эса рақибларни мухлисларию давлатига қўшиб пенсияга жўнатдим.
Европа чемпионатига чиқиш тақдиримда бор эди. Рақиблар мени қариган ва кучсизланган деб ҳисоблашаётганди. Аслида бундай эмаслигини кўрсатиб қўйдим", дейди Златан.
Эслатиб ўтамиз, 34 ёшли ушбу футболчи Дания билан ўйинда 2та гол урди ва жамоасининг Евро-2016 турнирига йўл олишини таъминлади.