“Валенсия” ҳимоячиси Аймен Абденнурёзги трансфер ойнаси ёпилиши арафасида “Челси”нинг таклиф билан чиққанини айтиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, марокашлик футболчи ёзда “Монако”дан испан клуби таркибига кўчиб ўтганди.
– “Челси”нинг хизматларимга қизиқиш билдиргани рост. Аммо у вақтда мен “Валенсия” юбош мураббийи Нуну Эшпириту Санту ва клуб эгаси Питер Лим билан суҳбатлашиб бўлгандим. Улар Монакога келишган ва биз ўзаро келишиб олгандик. Мен улар эътиборидан ҳайратга тушгандим. Италия ва Англиянинг бир неча клублари ҳам таклиф билан чиқиш қилишган ва мен билан шартнома имзолашни исташаётганди, лекин “Валенсия” лойиҳаси ўзимга жуда ёқиб қолди, - дея Абденнур сўзларини келтиради Suoerdeporte га таяниб Спорт Экспресс нашри.