“Барселона ҳужумчиси Луис Суарес Испания чемпионатининг 12 – туридан ўрин олган “Реал”га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди.
“Бизни ўта қийин ўйин кутиб турибди. Бутун дунё футбол жамоатчилигининг эътибори ўша куни Мадридда бўлади. Биз мазкур ўйинга жиддий тайёргарлик кўряпмиз. Мессининг таркибимизга қўшилганидан барчамиз мамнунмиз. Унинг майдонга тушиш тушмаслигини аниқ билмаймиз. Аммо унинг бизга ёрдам беришини умид қиламиз. Ўз ўрнида мадридлирлар ҳам бизга қарши жипслашишмоқда. Рамос, Марсело ва Исколар ўйинга шай. Агар Рамосга қарши ўйнашга тўғри келса унинг жароҳат олган елкасига атайин яна оғриқ етказиш ниятим йўқ. Ўз ўрнида рақиб футболчилари ҳам Мессига нисбатан қасддан қўпол ўйнашади деб ўйламайман”, — дейди Суарес.