“ПСЖ” ҳужумчиси Эсекиэль Лавесси “Барселона” таркибида ўйнашни орзу қилишин тан олди.
Эслатиб ўтамиз, кеча Каталония клубининг аргентиналик футболчига қизиқиш билдираётгани ва келаси йилнинг ёзида Париж клуби билан шартномаси муддати якунига етадиган Лавессининг январда “Барса”га кўчиб ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.
– “Барселона”да ўйнашни орзу қилишимни инкор этмайман. Лекин ҳозир ҳам ҳеч қайси жабҳада “Барселона”дан кам бўлмаган жамоада ҳаракат қилаяпман. Ўзим учну энг тўғри бўлган қарорни иложи борича шошилмасдан чиқарамай, – дея Лавесси сўзларини келтиради TyC га таяниб Спорт Экспресс.