“Ливерпуль” ҳужумчиси Дэниэл Старриж жароҳатдан тикланиб, сафга қайтаётганидан хурснадлигини айтиб ўтди.
Унинг сўзларига кўра бу йилги мавсумда Англия премьер-лигаси чемпионлиги учун кураш ҳар доимгидан ҳам қизғин кечади.
– Мен соппа-соғман ва майдонга тушишга тайёр ҳолатдаман. Ўйинга тезда киришиб кета олишимга умид қиламан. Жамоамизга Юрген Клопп келганидан жуда хурсандман. Охирги икки уч кун давомида унинг бошқаруви остида шуғулланиш бахтига муяссар бўлдим. Бу кунлар жуда қизқиарли ўтди. Мен унинг мураббийлик иши ва ўйин услубидан завқланаман. Бу йилги мавсум Англия премьер-лигаси чемпионлиги учун кураш юқори чўққига кўтарилади. Мусобақа жадвали юқори қисмида ҳеч ким кутмаган жамоалар пайдо бўлаяпти. Бош соврин ва кучли тўртликка кириш учун басҳда фаворитлар йўқ. Барқарор ўйин намойиш қилган клубларгина мавсум сўнггида юқори ўринларни эгаллашади, – дея Старриж сўзларини келтиради Goal.com га таяниб “СЭ”.