“Реал” ҳужумчиси Криштиану Роналду ўзи ҳақида яратилган янги ҳужжатли фильмда собиқ маҳбубаси Ирина Шейк ҳақида сўз юритилмаганига изоҳ берди, деб ёзган Sports.ru.
“Ҳаётда омадли ва айни вақтда иш юришмаган даврлар бўлади. Шунингдек кундалик яъни у қадар муҳим ўринга эга бўлмаган паллалар ҳам учраб туради”, – дейди португалиялик футболчи Ecuavisa нашрига берган интервьюсида.
Шейкнинг фильмда йўқлигини картина режиссёр Энтони Вонке қуйидагича изоҳлаган:
“Бир неча саҳналарни суртага олгандик ва ҳатто Ирина билан бирга тушлик ҳам қилдик... Аммо фильм жуда қисқа”.