Испаниянинг Sport газетаси «Барселона» мухлислари ўртасида Лионель Месси «Реал»га қарши баҳсда ўйинни асосий таркибда бошлаши борасида сўров ўтказди. Сўровнома натижаларига кўра, Каталония клубининг 79% мухлислари Мессининг асосий таркибда майдонга тушишига қарши.
Айни дамда бу савол кўпчиликни қизиқтириб келмоқда. Месси «Лас-Пальмас»га қарши учрашувда жароҳат олган эди, аммо у ҳозирда умумий гуруҳда шуғулланяпти.