"Ювентус" ярим ҳимоячиси Хуан Куадрадо клуб олдига қўйилган вазифалар ҳақида фикрларини билдириб ўтди.
"Тил ва одамларни билсанг, жамоага мослашиш осонроқ кечади. Боз устига бу ерда Жанубий Америкадан кўплаб футболчилар бор. "Ювентус"га ўтгач ҳеч қандай муаммога дуч келмадим.
"Ювентус" буюк клуб эканини ҳаммамиз яхши биламиз. Бизда кучли жамоа бор ва финалга чиқиш кучига эга. Аммо биз ўйиндан ўйинга бир мақсад сари интиламиз. Шундай экан, аввал гуруҳдан чиқиб олишимиз керак", - дейди Куадрадо.