Кириш Регистрация
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина 2-2 Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ

Дарио Срна: "Слуцкийни хурмат қиламан"

Баҳо:
+ | -

Сешанба куни Россия ва Хорватия термалари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди. Меҳмон жамоа сардори Дарио Срна бўлажак ўйин олдидан россиялик журналистлар билан суҳбатлашди. Айтиш жоиз, Хорватия футболчилари кучли жала остида машғулот ўтказишди. Шулардан сўнг барча ўйинчилар кийиниш хонасига ошиқдилар. Аммо Ивица Олич ва Дарио Срна матбуот ходимлари ёнига келиб, рус тилида интервью беришди.

- Бундай об-ҳаво шароитида машғулот ўтказиш қийинчилик туғдирмадими?

— Йўқ. Хорватияда яхши об-ҳаво ҳукмрон эди. У ерда 5-6 кун шуғулландик. Аммо Россияга келиш осон бўлмади. 3,5 соат учдик. Эртага ўйин. Россия термаси кучли рақиб. Улар Европа чемпионати йўлланмасини қўлга киритишган. Жамоани тажрибали мураббий бошқармоқда.

— Яқинда Роман Широков билан гаплашганимизда, у Дарио Срнадек футболчига қарши ўйнаш қизиқарли эканини айтди. Россия терма жамоаси сафида кимни алоҳида кўрсатган бўлардингиз?

— Айнан Широковни. Унга қарши кўп ўйнаганман. Ақлли ва маҳоратли футболчига рақиблик қилиш мароқли.

— Етакчиларнинг йўқлиги Хорватия терма жамоасининг машғулотларига таъсир ўтказдими?

— Мальтага қарши расмий учрашувдаги футболчилардан 6-7 нафари йўқ. Кимдир ёшлар сафига кетди, бошқаларда эса жароҳати бор. Айримларига мураббийнинг ўзи дам берди. Лекин футболда 11 киши майдонга тушади. Хорватия ҳар қандай ҳолатда ҳам ғалаба учун ўйнайди.

— Евро-2008 саралаш баҳсларидан ўрин олган Россияга қарши ўйин­ларни эслайсизми?

— Москвадаги баҳсда иштирок этмаганман. Хорватиядаги учрашувда эса 10-дақиқадаёқ жароҳат олгандим. Ҳозирги Россия термасини ажойиб мураббий бошқармоқда. У жамоа тузишни билади. Слуцкийни ҳурмат қиламан.

— Игорь Гамула дўсти Дарио Срна билан учрашмоқчилигини айтди. Уни қаердан танийсиз?

— Украинада мураббийлик қилган. Ҳурматга лойиқ мураббий. Эртага балки кўришармиз.

— Стипе Плетикоса Ростов бўйлаб саёҳат уюштириш таклифи билан чиқмадими?

— Стипе бу ерда ҳам, Хорватияда ҳам афсона ҳисобланади. У Ростовда кубок ютган. Ўйлашимча, стадиондагилар уни олқишлар билан қарши олишади. Афсуски, Ростовни сайр қилишга вақтимиз бўлмайди.

— Словенияга қарши «плей-офф» учрашувида Украина терма жамоа­сига мухлислик қиласизми?

— Албатта. Йигитлар ўртамиёна рақибга тўғри келишди. Ҳозирги Украина термаси анча кучли.

— Сизнингча Коноплянка ва Ярмоленко топ-клубларда ўйнашга тайёр бўлишдими?

— Маълум сабабларга кўра, Украина чемпионатининг савияси бироз тушиб кетди. Лекин топ-клублар яхши ўйнашмоқда. Коноплянка «Севилья» сафида Европа футболига мослаша олишини исботламоқда. Ярмоленко ҳам Чемпионлар Лигаси ва Украина терма жамоаси сафида ажойиб ўйин­ларини ўтказмоқда. Менимча, у ҳам топ-клубларда ўйнашга қодир.

— Украинадаги ҳолатни инобатга олсак, «Шахтёр»даги фаолиятингизни давом эттирасизми?

— Вазият оғир. «Шахтёр» президенти футболни жуда яхши кўради. У бизга ажойиб шароитларни яратиб бермоқда. Ҳозирда жамоа Киевда яшамоқда. Лекин Донбассдаги фанатлари учун ўйнамоқда. Албатта, ўз майдонимизда ўйнашни кутяпмиз.

— Фаолиятингизни айнан «Шахтёр»да якунламоқчимисиз?

— Ҳа!

— Ростовда Донбассдан келган қочоқлар кўпчиликни ташкил қилади. Улар билан алоқага чиқдингизми?

— Йўқ. Фақатгина Инстаграм ва телефон орқали хабарлар оляпман. Бу ерда ҳозир донецкликлар кўплигини биламан.

— Улар учун ҳам ўйнайсизми?

— Аввал Хорватия учун. Кейин «Шахтёр»ни севадиганлар учун.

— Клубингизнинг Чемпионлар Лигасидаги имкониятларини қандай баҳолайсиз?

— Учинчи ўрин учун кураш олиб борамиз. Жуда кучли гуруҳга тўғри келиб қолдик. ЕЧЛнинг баҳорги бос­қичига чиқиш имкониятидан маҳрум бўлдик. «Шахтёр»дек клуб ҳеч бўлмаса Европа Лигасида ўйнаши лозим.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 12:34, 22.11.2015.
Ўқилди: 2357 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.