Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Пол Скоулз "МЮ"нинг ван Гаал билан муваффақият қозонишига шубҳа билан қарамоқда

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Пол Скоулз "қизил иблислар"нинг мавсумда совринлар қўлга киритишига ишонч билдирмаяпти.

У голландиялик мутахассис Луи ван Гаал ўзидан кутилган натижаларни кўрсата олмаётганини таъкидлаб ўтган.

"Мен "Манчестер Юнайтед"нинг яхши ҳолатда эканига ишонмайман. Жамоа ван Гаал билан АПЛ чемпионлигини қўлга кирита олмаса керак. Фақатгина "Арсенал" ва "Манчестер Сити" бирданига кучсизланса (жароҳатлар ва бошқа муаммолар - кун.уз изоҳи), "МЮ" юқорида қолиш учун имконият пайдо бўлиши мумкин.

Жамоа жуда кам гол урмоқда. Уэйн Руни ўзи тўп қидириб юради, унга аввалги пайтлардагидек тўпни аниқ етказиб бера олишмаётгани учун унинг натижалари ёмонлашган. Ярим ҳимоя чизиғининг ҳолати қониқарли эмас", дейди Скоулз.

Қайд этиш керакки, Скоулз "МЮ"нинг ҳозирги мураббийини ўқтин-ўқтин танқид қилмоқда.

Унинг танқидларига бироз олдинроқ, ван Гаал жавоб берган, жамоани "бутун бир армиядан иборат мураббийлар бошқараётгани, ўзига иш қолдиришмаётгани" ҳақида айтиб ўтганди.

Маълумот учун, 21 ноябрь куни "МЮ" "Уотфорд"га қарши кечган сафар ўйинида 2:1 ҳисобида ғалаба қилди ва айни пайтда жамоа 13 ўйиндан кейин 27 очко тўплаган ҳолда иккинчи ўринда жойлашган.

Манба: kun.uz
Киритилди: 21:55, 22.11.2015.
Ўқилди: 2909 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.