«Барселона» клуби собиқ ярим ҳимоячиси, ҳозида Қатарнинг «Ас-Садд» клуби шарафини қилаётган Хави каталонияликларнинг «Реал»га қарши ўйини (4:0) борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Барселона» яратган вазиятлардан келиб чиқсак, футболчилар янада кўпроқ гол уришлари мумкин эди. "Реал" ҳам 2-3та имкониятларга эга бўлди, аммо«Барселона» 20дан ортиқ голли вазиятларни юзага келтирди. Шу боис ҳисобдаги фарқ янада йирикроқ кўриниш олиши мумкин эди.
Бу тарихий ўйин бўлди: «Сантьяго Бернабеу»да 0:4, шунингдек, ўйиннинг ўзи... «Барселона» ажойиб футбол дарсини ўтди. Мен ўйиндан мароқландим ва уларни табрикладим.
«Барселона» барча жабҳада – ҳужум, ҳимоя, прессинг, майдонда ҳаракатланиш бўйича рақибга нисбатан устунлик қилди. «Барселона» ақлбовар қилмас ўйин ўтказди. Уларнинг ўйинини кўриб қувондим.
Барча голлар чиройли чиқди, аммо Иньестанинг голи самарали бўлди. Бутун жамоа 10 баллик тизимда 10 баллга ўйнади», – дейди Хави.