Кириш Регистрация
01/01 22:30 Кристал Пэлас 1-1 Фулхэм
01/01 22:30 Ливерпуль 0-0 Лидс
02/01 01:00 Брентфорд 0-0 Тоттенхэм
02/01 01:00 Сандерленд 0-0 Манчестер Сити
03/01 00:45 Кальяри - Милан
03/01 01:00 Райо Вальекано - Хетафе
03/01 16:30 Комо - Удинезе
03/01 17:30 Астон Вилла - Ноттингем Форест
03/01 18:00 Сельта - Валенсия
03/01 19:00 Сассуоло - Парма
03/01 19:00 Женоа - Пиза
03/01 20:00 Брайтон - Бёрнли
03/01 20:00 Вулверхэмптон - Вест Хэм
03/01 20:15 Осасуна - Атлетик Бильбао
03/01 22:00 Ювентус - Лечче
03/01 22:30 Эльче - Вильярреал
03/01 22:30 Борнмут - Арсенал

Англия - иқтидорлилар мамлакатими?

Баҳо:
+ | -

Англия - футболга асос солган бўлсада,сўнгги 25 йил мобайнида нуфузли турнирларда омадсизликка учраб келмоқда. Бироқ англиялик футболчилар исташса кўнгилдагидек ўйин кўрсата оладилар. Айниқса, улар орасида ҳали 25 ёшни қаршиламаган иқтидорлар етарли. Масалан, кўриниши Раҳим Стерлингга ўхшаш Жордон Айб ёки илк ўйинда омадсизликка учраган Кэлум Чемберс «Манчестер Юнайтед»нинг маҳоратли ҳужумчиси Тедди Шерингемнинг ўрнини эгаллаши кутилаётган Жеймс Уилсон каби  футболчилар шулар жумласидан. Балки сиз мазкур футболчиларни кўрмаган ёки умуман эшитмагандирсиз. Шундан келиб чиқиб қуйидаги мақола орқали яқин вақт давомида Стивен Жерард, Рио Фердинанд, Эшли Коул каби афсонавий футболчилар ўрнини боса оладиган номзодлар ҳақида сўз юритамиз.

10. Мэтт ТАРГЕТТ

Прототипи: Уэйн Бридж

Амплуаси: ҳимоячи

Клуби: «Саутгемптон»

Туғилган санаси: 1995 йил 18 сент­ябрь

Мэтт 8 ёшидан бир қанча маҳоратли футболчилар етиштириб берган «Саутгемптон» академиясида тарбия олди. Халқаро тоифадаги 2 ўйинда Шотландия термаси либосида майдонга тушди. Бироқ икки йил аввал Англия термасида ўйнашга бўлган кучли иштиёқ уни футболга асос солинган мамлакат жамоасида ўйнашга ундади. «Саутгемптон» Люк Шоуни «МЮ»га сотганидан сўнг Роналд Куман Таргетни Англия лига кубогининг бир нечта баҳсида синаб кўрди. Голландиялик мураббий АПЛ ўйинларида чап қанотни Бертранга ишониб топшираётганди. Лекин бахтга қарши учрашувларнинг бирида у жароҳат олди ва ўз ўрнини 20 ёшли Мэтт Таргетга бўшатиб берди. АПЛдаги дебютида жамоадоши Грациано Пелленинг голига ассистентлтик қилган ҳимоячи жорий мавсумни асосий таркиб футболчиси сифатида бошлади. Таргетт чап қанот ҳимоячиси ролини ажойиб тарзда уддалаяпти. Шунингдек, амплуадошлари йўл қўйган хатоларни билинтирмасликка ҳам астойдил интиляпти.

 

9. Уилл ХЬЮЗ

Прототипи: Дэвид Платт

Амплуаси: ярим ҳимоячи

Клуби: «Дерби Каунти»

Туғилган санаси: 1995 йил 17 апрель

Хьюз майдонда Хави ва Иньеста каби нозик узатмаларни бажара олади ҳамда баҳс жозибали ўтиши учун хаёлан «рассомлик» билан ҳам шуғулланади. «Дерби»нинг аксарият ҳужумлари айнан у орқали амалга оширилади. Уилл ўтган мавсумда 6та голга ассистентлик қилди ва жорий чемпионат стартидаги баҳсда рақиб дарвозасига ажойиб тўп киритди.

 

8. Жордон АЙБ

Прототипи: Раҳим Стерлинг

Амплуаси: ярим ҳимоячи

Клуби: «Ливерпуль»

Туғилган санаси: 1995 йил 8 декабрь

Айб 2011 йилнинг декабрида «Эн­филд»­даги дебютини нишонлаганди. Ўтган йилнинг ярим мавсумини «Бирмингем»да ижарада ўтказган вингер иккинчи даврада «Дерби» таркибида 5та тўп киритди ва «Ливерпул»га қайтди. Февралда «Бешиктош»га қарши учрашувда клуби ҳисобига пенальти ишлади ва уни собиқ жамоадоши Марио Балотелли аниқ амалга оширди. Орадан 4ой ўтиб ҳеч қандай агент ёрдамисиз «Ливерпуль» билан шартномани узайтирди.

«Агентлар билан ишламайман, чунки уларга ишонмайман. Ота-онам ҳам шу ишни эплай олишади, оиламдагилар мен учун энг қадрли инсонлар саналишади. Улар менга тўғри маслаҳат беришади. Охирги қарорни эса ўзим қабул қиламан. Хуллас, агентларнинг ишини яқинларимга ишониб топшираман», - деди Айб Liverpool Echo нашрига берган интервьюсида.

 

7. Деле АЛЛИ

Прототипи: Стивен Жеррард

Амплуаси: ярим ҳимоячи

Клуби: «Тоттенхэм»

Туғилган санаси: 1996 йил 11 апрель

«Спурс»нинг янги марказий ярим ҳимоячиси бир йил аввал «МК Донс»нинг таянч зонасида «Ливерпуль» тарбияланувчиси Даррен Поттер билан ҳақиқий тўғон вазифасини бажарди. Шунингдек, Деле Англия биринчи лигасида 16та тўп киритди. Агар 7та ўйинни жароҳати туфайли ўтказиб юбормаганида унинг голлари сони янада кўпроқ бўлиши мумкин эди. Январда 19 ёшли ярим ҳимоячини  «Тоттенхэм» (Деле асли «Ливерпуль» ишқибози бўлиб, 11 йил «Челси» таркибига киришга ҳаракат қилган) 5 миллион фунтга харид қилди. «Шпор»лар таркибида киритган биринчи тўпи 22 август куни «Лестер Сити»га қарши учрашувда рўй берди.

 

6. Кэлум ЧЕМБЕРС

Прототипи: Гарет Саутгейт

Амплуаси: ҳимоячи

Клуби: «Арсенал»

Туғилган санаси: 1995 йил 20 январь

Кэлум «Ливерпуль» билан ўйин(0:0)­нинг биринчи бўлимида кўплаб хатоларга йўл қўйди. Лекин ёшлар қалбига йўл топадиган франциялик мутахассис Арсен Венгер танаффусда ёш шогирдини руҳлантирадиган сўзлар билан сийлаган кўринади, ҳимоячи кейинги 45 дақиқаликни кўтаринки кайфиятда якунлади.

Чемберс Люк Шоу ва Жеймс Уорд-Проуз каби «Саутгемптон» академиясида футбол сабоқларини ўрганган. «Арсенал» ўтган мавсум иқтидорли ҳимоячини 16 миллион фунт эвазига сотиб олди. Венгерга асосан Кэлумнинг тезлиги, жасурлиги ҳамда тўғри қарор чиқариши ёқиб тушди. Шунингдек, Чемберс учта позиция - марказ, ўнг қанот ва таянч зоналарида жамоа­дошлари билан бемалол рақобатлаша олади.

 

5. Жеймс УИЛСОН

Прототипи: Тедди Шерингем

Амплуаси: ҳужумчи

Клуби: «Манчестер Юнайтед»

Туғилган санаси: 1995 йил 1 декабрь

Уилсон анча чаққон янги позицияга тезда кўникади. Икки йил аввал «МЮ» ёшлари таркибида дебютини ўтказган футболчи ЕЧЛда «Байер» дарвозасига иккита тўп киритиб, «дубл»ни нишонлади ҳамда 5та гол билан турнирнинг энг яхши тўпурари сифатида эътироф этилди. Ўтган баҳорда «МЮ» асосий таркибидаги дебютини омадли бошлаган ҳужумчи «Халл Сити» дарвозасига яна иккита гол урди. Бунгача Жеймс Англия ёшлар терма жамоасида ҳам дебютини ўтказиб, ғалаба тўпини киритганди. АПЛ мавсуми бошланиши арафасида «қизил иблислар» Уилсонни ижарага бериш бўйича нақ 20та таклиф олдилар. Лекин «дебют қироли» жамоа билан шартномани узайтирди.

 

4. Рубен ЛОФТУС-ЧИК

Прототипи: Патрик Виейра

Амплуаси: ярим ҳимоячи

Клуби: «Челси»

Туғилган санаси: 1996 йил 23 январь

«Челси» тарбияланувчиси ёшлар ўртасидаги ЕЧЛ шоҳсупасига кўтарилди. Асосий таркиб сафидаги дебюти эса декабрга тўғри келди. «Спортинг» билан ўйинда Фабрегас ўрнини эгаллаган Рубен мутахассисларда илиқ таассурот қолдирди. 19 ёшли иқтидор соҳиби АПЛ доирасида ўтказилган «Ливерпуль» билан  баҳснинг 60-дақиқасида жамоадошларини 27 марта аниқ «пас» билан таъминлади. Шунга қарамай, Моуринью шогирдидан дадил ва фаолроқ бўлишни талаб қилди.

 

3. Адам АРМСТРОНГ

Прототипи: Майкл Оуэн

Амплуаси: ҳужумчи

Клуби: «Ковентри»

Туғилган санаси: 1997 йил 10 февраль

Адам севимли жамоаси «Ньюкасл» таркибида 2013|2014 йиллар мавсумида ҳаракатланганди. 17 ёшга тўлишини Мальтада бўлиб ўтган ёшлар чемпионати ғолиблиги билан нишонлаган Армстронг жорий мавсумни кўтаринки кайфиятда бошлади. «Ковентри»да ижара асосида тўп сураётган ҳужумчи 10та ўйинда 8та тўп киритишга муваффақ бўлди. Адам айни вақтда Англия учинчи дивизиони тўпурарлари рўйхатини бошқариб бормоқда.

 

2. Жо ГОМЕС

Прототипи: Рио Фердинанд

Амплуаси: ҳимоячи

Клуби: «Ливерпуль»

Туғилган санаси: 1997 йил 23 май

Баланд бўйли (188 см.) футболчи «Чарльтон»да ҳимоя маркази ва ўнг қанотда ҳаракатланарди, бироқ Брендан Рожерс Гомесни чап қанотда синаб кўришни истади. АПЛ 3-туридан сўнг энг яхши чап қанот ҳимоячиси сифатида кўрсатилди. Мазкур натижа билан чекланиб қолмаган Жо Коу­тиньо киритган ғалаба тўпи(«Сток Сити» - «Ливерпуль» 0:1)да асосий вазифани бажарди.  Бироқ Гомес учта сариқ карточка олди ва «МЮ»га қарши ўйинда Миньоле дарвозасига пенальтидан гол урилишига сабабчи бўлди. Тўғри, 18 ёшли ҳимоячининг бу хатосини кечирса бўлади.

«Гомес - ажойиб атлет ва жуда ақлли футболчи». Бундан ташқари, у жуда камтар инсон. Биз унинг бунданда кўпроқ меҳнат қилишини хоҳлаймиз. Жо ҳозирда ўзига ноқулай позиция - чап қанотда ҳаракатланяпти. Аслида у «Чарльтон»да марказий ҳимоячи вазифасини бажарарди», - деганди «Ливерпул»нинг собиқ устози Брендан Рожерс.

 

1. Люк ШОУ

Прототипи: Эшли Коул

Амплуаси: чап қанот ҳимоячиси

Клуби: «Манчестер Юнайтед»

Туғилган санаси: 1995 йил 12 июль

«Люк Шоу - ёш иқтидор соҳиби. Унинг «Саутгемптон»дан «МЮ»га ўтиши осон кечмади. Ўйлайманки, янги мавсум Люк учун омадли ўтади. Мен Шоуга тўлақонли ишонч билдираман ва буни у ҳис этиши лозим», - деди «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Луи Ван Гал.

«Шоу эндигина 20га тўлди, агар у фаолиятини мана шундай кўтаринки руҳда ўтказса, Англия терма жамоасида 100тадан кўпроқ ўйинда майдонга тушган Эшли Коул издоши бўла олади. Люкка тажрибали амплуадошининг йўлидан боришини маслаҳат бераман», - дейди Англия терма жамоаси бош мураббийи Рой Хожсон.

Акмал ЭШОНХОНОВ тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 10:15, 24.11.2015.
Ўқилди: 2210 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.