“Порту” дарвозабони Икер Касильяс Чемпионлар Лигаси 5-тури Киевнинг “Динамо” клубига қарши учрашувда(0:2) Португалия жамоаси футболчиларига ғалабага бўлган ишонч етишмаганини таъкидлади.
Шунингдек, испаниялик голкипер ўйинда “Порту” дарвозасига киритилган иккинчи голда ўзининг айби борлигини тан олди.
– “Динамо” дастлабки дақиқаларда бизга юқори босим ўтказди ва жуда яхши ўйин намойиш қилди. Иккинчи таймда мувозанатни тиклашга уриндик, аммо вазиятлардан фойдалана олмасдик ва ўз кучимизга бўлган ишонч сезилмади. Мағлубиятни қабул қилиш оғир, лекин олдинда яна бир баҳс кутиб турибди. Иккинич голга келсак, ҳаммаси жуда тез содир бўлди ва бу мени шошириб қўйди. Ушбу ўткзаиб юборилган тўпда менинг айбим борлигини тан оламан, , – дея Касильяс сўзларини келтиради SportTV га асосланиб Спорт Экспресс.