“Сток Сити”да ўйнаётган “Барселона” ва “Рома” собиқ ҳужумчиси Боян Кркич каталонияликлар форварди Неймарнинг бу йилги мавсумдаги ўйинидан ҳайратланмаётганини айтиб ўтди.
“Неймарнинг ўйини мени ҳайратлантираётгани йўқ. У Бразилия терма жамоасида бор масъулиятни ўз бўйнига олиш қўлидан келишини исбот қилган ва жамоани олдинга бошлай олганди. Унинг 23 ёшли ўйинчи эканига ишониш қийин. Жанубий Америка футболчилари нималарга қодир эканликларини жуда тез намойиш қилишади”, — дейди Кркич.