“Рома” ярим ҳимоячиси Алессандро Флоренци Чемпионлар Лигаси 5-тури “Барселона”га қарши учрашувдаги йирик мағлубият(1:6) Рим клубининг ҳолатини остин-устин қилиб юбормаганини айтиб ўтди.
Футболчининг сўзларига кўра “бўрилар” сўнгги турда Белоррусиянинг “БАТЭ” клубини мағлубиятга учратиб плей-оффга йўл олишни исташаяпти.
– Ўйинга нотўғри услуб қўлладик. Ҳа дарвозамиздан кўплаб голларни ўткзаиб юбордик, аммо кайфиятимиз яхши ва ишлашга тайёрмиз. Тақдиримиз ўз қўлимизда. “БАТЭ”ни мағлуб эта олсак плей-оффга чиқа оламиз.
Месси? У буюк футболчи ва икир-чикир жиҳатларда ҳам бу яққол кўриниб туради. Неймар ва Суарес ҳам ажойиб ўйинчилар. Учрашувда бизга осон бўлмаслигини яхши билардик, бироқ ижобий натижага эришишга умид қилгандик, – дея Флоренция сўзларини келтиради Tmw хабарига таяниб “СЭ”.