“Ювентус” дарвозабони Жанлуижи Буффон ЕЧЛ 5-тури “Манчестер Сити”га қарши баҳсда эришилган ғалабадан(1:0) қониқиш ҳосил қилганини айтиб ўтди.
Италиялик дарвозабон Турин клубининг “Бавария” ҳамда “Барселона”дан ташқари ҳар қандай рақиб билан тенг ўйин намойиш қила олишини таъкидлади.
– Бугун биз “Ювентус”нинг майдонда ҳар қандай рақиб билан тенг ўйин намойиш қила олишини исботладик. “Барселона” ва “Бавария”дан ташқари ҳар қандай жамоани енга олишимиз мумкин. Менга келсак барқарор ўйиннинг сири жамоадаги масъулиятингни ошириб боришда деб ҳисоблайман, – дея Буффон сўзларини келтиради Tmw га таяниб Спорт Экспресс.