Франция терма жамоаси ҳимоячиси Мамаду Сако “Ливерпул” мухлислари берган овозларга кўра клубнинг октябрь ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда Мерсисайд клуби расмий твиттерига таяниб Soccer.ru хабар берган.
Эслатиб ўтамиз, “қизиллар”нинг сентябрь ойидаги энг яхши ўйинчиси ҳужумчи Дэнни Ингз бўлганди.
Бу йилги мавсумда 25 ёшли ҳимоячи АПЛда 7 та ўйинда майдонга тушган ҳамда Европа Лигаси доирасида 3 учрашув ўтказган.














