“Барселона” етакчиси Лионель Месси фаолиятида тўртинчи марта Goal 50 соврини соҳибига айланди. Бу соврин жуда ҳам машхур Goal.com сайти томонидан ҳар мавсум “йилнинг энг яхши футболчиси”ни аниқлаш мақсадида ташкил этилган.
Бу борада Лое “Реал” юлдузи Криштиану Роналдуни ортда қолдирди. Португалиялик футболчи “курашда” 2-ўринни эгаллаган.
Маълумот ўрнида, Месси Goal 50 совринини 2009, 2011 ва 2013 йилларда ҳам қўлга киритган. Бу галгиси аргентиналик учун тўртинчиси бўлди.