Кириш Регистрация
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло 0-2 Кальяри
19/05 18:00 Монца 0-1 Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе 1-1 Эмполи
19/05 19:00 Навбаҳор 1-0 Нефтчи
19/05 19:00 ОКМК 5-3 Сўғдиёна
19/05 20:00 Манчестер Сити 3-1 Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед 0-3 Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал 2-1 Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд 2-4 Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон 0-2 Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли 1-2 Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси 2-1 Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас 5-0 Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль 2-0 Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон 2-4 Фулхэм
19/05 21:00 Интер 1-1 Лацио
19/05 22:00 Валенсия 1-3 Жирона
19/05 22:00 Вильярреал 4-4 Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао 2-0 Севилья
19/05 22:00 Атлетико 1-4 Осасуна
19/05 22:00 Барселона 3-0 Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис 0-2 Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис 0-0 Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка 2-2 Альмерия
19/05 22:00 Гранада 1-2 Сельта
19/05 23:45 Рома 1-0 Женоа
20/05 00:00 Лорьян 5-0 Клермон
20/05 00:00 Монако 4-0 Нант
20/05 00:00 Лилль 2-2 Ницца
20/05 00:00 Лион 2-1 Страсбур
20/05 00:00 Реймс 2-1 Ренн
20/05 00:00 Ланс 2-2 Монпелье
20/05 00:00 Тулуза 0-3 Брест
20/05 00:00 Гавр 1-2 Марсель
20/05 00:00 Метц 0-2 ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Олий лига-2015. Ишончни оқламаган легионерлар

Баҳо:
+ | -

Олий лига баҳсларига якун ясалди. Бу йилги биринчилигимизда 38 нафар легионер футболчи майдонга тушди. Аммо уларнинг ҳаммаси ҳам мухлис ва мутахассисларнинг ишончини оқлай олмади.  Бугунги мақоламизда мавсумни омадсиз ўтказган хорижлик футболилар хусусида сўз юритамиз.

 

Дамир Кояшевич (Черногория)

Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси бу йил ҳам легионер танлашда адашди. Черногориялик футболчи “Темирйўлчилар” ўйинини кучайтира олмагани сабабли биринчи даврадаёқ бу ўйинчига жавоб бериб юборилди. Бир сўз билан айтганда, Кояшевич борасидаги трансфер “Локо” учун омадсиз бўлди.

 

Александр Коблаш (Украина)

2014 йилги мавсумда “Сўғдиёна”да ўзини кўрсатган Коблашдан “Насаф” бош мураббийи Рўзиқул Бердиев кўп нарса кутганди. Аммо ушбу ҳужумчи қаршиликлар устозининг ишончини оқлай олмади. Коблаш мавсум бошида яхши ўйнаганди. Лекин унга барқарорлик етишмади. Натижада давралар оралиғилидаги танаффусда “Аждарлар” украиналик ҳужумчи билан хайрлашишга қарор қилишди.

 

Вячеслав Шевченко (Украина)

Навоийликлар ҳам хорижлик футболчи танлашда бироз адашишди. Вячеслав Шевченко 2014 йилги мавсумни Тошкентнинг “Локомотив” клубида ўтказганди. Аммо 2015 йилги мавсум арафасида “темирйўлчилар” бу футболчи билан шартномани узайтиришни исташмади. Натижада “Қизилқум” украиналик футболчини ўз сафига қўшиб олди. Аммо бу трансфер “олтин изловчилар”га  наф келтирмади.

 

Руслан Корьян (Россия)

Чемпионлик учун жиддий бел боғлаган “Локо” ҳужум чизиғини кучайтириш мақсадида россиялик ҳужумчи Руслан Корьянни ўз таркибига қўшиб олганди. Бошида Корьян рақиблар дарвозасини бир неча бор ишғол этиб, ўзига билдириган ишончларни оқлаётгандек эди, гўё. Бироқ кейинчалик ҳаммаси ўзгариб кетди. Биринчи даврадан сўнг, россиялик футболчи кетишни маъқул топди. Ҳужумчи кетиш сабабаларини қуйидагича изоҳлади:

“Локомотив” ҳаётимдаги алоҳида тарих. Ярим йиллик ҳамкорлик учун бу клубга миннатдорчилик билдираман. Жамоа Осиё чемпионлар лигасида гуруҳдан чиқа олмаганидан кейин кетишга қарор қилдим. Бу фақат менинг қарорим.

 

Александр Болиян (Туркманстон)

Самақанднинг “Динамо” жамоаси ҳам яхши ниятлар билан хорижлик футболчини таклиф этганди. Лекин бу трансфер умуман ўзини оқламади. Болиян маҳаллий ўйинчилардан бир бош устун эканлигини намойиш эта олмагач, биринчи даврадан кейин Самарқандни тарк этишига тўғри келди.

 

Константин Мандарченко (Молдава)

Юқорида айтганимиздек, “Динамо”нинг хорижлик футболчилар борасида омади чопмади. Худди Болиян сингари Мандарченко ҳам самарқандлик футбол ихлосмандларининг ишончини оқлай олмади ва чемпионатнинг ярми ортда қолгач, ўз юртига қайтиб кетди.  Умуман олганда, “Динамо” мавсумни унчалик яхши ўтказди дея олмаймиз. Бош мураббйининг алмашгани ҳам жамоанинг ўйинини кучайтириб юборгани йўқ.

 

Богдан Хауши (Руминия)

Худди Самарқандда бўлгани каби мавсум бошида Бухорога келган легионерлар ҳам ўзларидан яхши таассрот қолдира олишмади. Руминиялик футболчи Мочинов таклфига биноан Бухорога ташриф буюрган эди. Мочинов кетгач, унинг ҳам чиптасини қўлига тутқазишди. Негаки, Богдан ўзимизнинг маҳаллий футболчилардан устун эканлигини намойиш эта олмади.

 

Виталий Пламадела (Молдава)

“Бухоро”да ўтказган иккинчи мавсумида Пламадела ўзининг кучли томонларни кўрсата олмагани сабабли давралар оралиғида куҳна шаҳарни тарк этишга мажбур бўлди.

Қизиқ ҳолат, якунига етган мавсумда Молдавадан келган аксарият футболчиларнинг юртимизда ишлари юришмади.

 

Владимир Аргун (Россия)

Олий дига дебютанти саналган – “Қўқон-1912” жамоаси ҳам хорижлик футболчиларнинг хизматидан фойдаланишга қарор қилди. Аммо трансферлардан бири ўзини оқламади. Қўқонлик мураббийлар Аргунга ҳарчанд ишонч билдиришмасин, у рақиблар дарвозасига йўл топа олмади. 24 ёшли ҳужумчининг ҳаркатлари бесамар кетгач, иккинчи даврада Аргуннинг шартномаси  бекор  қилинди.

 

Александр Меленчук (Молдава)

Юртимизда бир неча йилдан бери фаолият олиб борган дарвозабон 2015 йилда омадсизликка юз тутди. “Навбаҳор” сафига келиб қўшилган Меленчук ушбу мавсумни узоқ вақт эслаб юрса ажаб эмас.

13-тур доирасидаги Навоийда «Қизилқум»га қарши кечган баҳснинг 12-дақиқасида Меленчук жиддий жароҳат олиб, майдонни эрта тарк этишга мажбур бўлди. Айна мана шу олган жароҳати молдавалик дарвозабоннинг юртимиздан кетишига сабаб бўлди.

Аброр Деҳқонов

“Футбол инфо” газетасидан олинди.

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 12:12, 28.11.2015.
Ўқилди: 3932 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.