«ПСЖ» ҳужумчиси Златан Ибрагимович, Франция чемпионатининг 15- туридан ўрин олган «Труа»га қарши ўйиннинг (4:1) 85-дақиқасида ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.
Шу тариқа, Ибрагимович Лига 1да ПСЖ таркибида энг кўп гол урган Мустафа Далебга етиб олди.
Эслатиб ўтамиз, Франция чемпионати тарихида энг кўп гол урган футболчи Делио Оннис ҳисобланади. У «Реймса», «Монако», «Тура» ва «Спортинг» клубларида 299 та гол урган.
«ПСЖ» таркибида Лига 1да энг кўп гол урган футболчилар
1-2. Златан Ибрагимович — 85
1-2. Мустафа Далеб — 85
3. Доминик Рошто — 83
4. Педро Паулета — 76
5. Сафет Сушич — 66
6. Карлос Бьянки — 64
7. Франсуа М’Пеле — 60
8. Раи — 51
9. Эдинсон Кавани — 41
10. Гийом Оаро — 38.













