Sky Sports телеканали ўзининг футбол бўйича асосий таҳлилчиси Гари Невиллни ишда олиб қолиш учун унга 15 млн фунт маблағни ўз ичига олувчи 5 йиллик шартнома таклиф қилгани маълум бўлди.
Лекин Невилл бу таклифни "Валенсия"да ишлаш нияти туфайли рад қилган.
Sky Sports телеканали эса собиқ футболчи, эндиликда "кўршапалаклар"нинг бош мураббийига айланган Невиллнинг танловини ҳурмат қилишини, у истаган вақтда телеканалга қайтиши мумкинлигини билдирган.