Кириш Регистрация

Паоло Мальдини: "Милан"да футболни тушунадиган одам йўқ

Баҳо:
+ | -

"Милан" жамоасининг собиқ футболчиси, жамоа сафида ўйин ўтказиш бўйича рекорд ўрнатган ҳимоячи Паоло Мальдини жамоа раҳбариятини танқид қилди. У раҳбариятни футболни тушунмасликда айблаган.

Қайд этиш керакки, яқин вақтларгача Европа грандларидан бири ҳисобланган "Милан" охирги 2 мавсумда 8 ва 10-ўринларни эгаллади. Жорий мавсумда ўтказилган 14-турдан кейин эса Синиша Михайлович мураббийлигидаги "россонерилар" турнир жадвалининг 7-ўрнида жойлашишган.

"Милан"га футболни тушунадиган одамлар керак. Айни вақтда эса клубда бундай одам йўқ. Галлиани ўз ишини яхши бажаради, у яхши вице-президент ҳисобланади. Лекин унга яхши ёрдамчи керак. Бундай ёрдамчидан футболчиларда жамоага садоқат ва ўзига ишонч уйғотиш талаб қилинади", дейди собиқ футболчи La Gazzetta dello Sport нашрига.

Манба: kun.uz
Киритилди: 13:34, 06.12.2015.
Ўқилди: 3157 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.