Кириш Регистрация
11/01 00:45 Аталанта 2-0 Торино
11/01 01:00 Валенсия 1-1 Эльче
11/01 16:30 Хитой 1-0 Австралия
11/01 16:30 Лечче 1-2 Парма
11/01 18:00 Райо Вальекано 2-1 Мальорка
11/01 19:00 Таиланд 1-1 Ироқ
11/01 19:00 Фиорентина 1-1 Милан
11/01 20:15 Леванте 1-1 Эспаньол
11/01 22:00 Верона 0-1 Лацио
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа - Кальяри
13/01 00:45 Ювентус - Кремонезе
13/01 01:00 Севилья - Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия

Бензема термадан ҳайдалсинми?

Баҳо:
+ | -

Францияда ушбу можаролар сабаб, Карим Бенземани терма жамоадан ҳайдаш масаласи кенг муҳокама қилинмоқда. Мисол учун, мамлакат бош вазири Манюэль Вальс «Реал» ҳужумчисининг миллий жамоага жалб этилишига мутлақо қарши: «Таниқли спортчи барчага ибрат кўрсатиши керак. Аксинча бўлса, унга Франция термасида жой йўқ». Бу масалада Sud-Ouest нашри интернет-сўров ўтказди ва унинг натижалари ҳам Бензема учун жуда аянчли бўлди. Ҳарқалай, деярли 3800 киши иштирок этган сўровда 83 фоиз қатнашчи ҳужумчининг терма жамоада ўйнашда давом этишига қарши эканлигини баён этди. Фақат чамаси 10 фоиз иштирокчигина Бенземани мамлакат термасида кўришга хоҳишманд, холос.

Маълумот учун айтиш ўринли, Бензема Франция миллий жамоасидаги дебютини 2007 йилнинг 28 мартида Австрия термаси билан ўйинда нишонлаган ва ўшанда ягона голга муаллифлик қилган. Ҳужумчи шундан буён жамоа либосини 81 марта кийди. Умумий голлари сони - 27та. Хуллас, Карим «учранглилар» тарихидаги 8-тўпурардир. У шубҳасиз, савияси юқори ҳужумчи. Акс ҳолда, «Реал»да шунчалик узоқ қололмасди. Тўғри, Бензема дейлик, Платини ҳам, Зидан ёки Анри ҳам эмас. Аммо барибир, голли вазиятларни сезиш қобилиятини тан олиш даркор. Масаланинг яна бир томони шуки, Франция термаси бош мураббийи Дидье Дишам ҳужумчилар борасида кенг танловга эга: Жиру, Гризманн, Жиньяк, Лаказетт, Гамейро, Мартиаль. Ёзга бориб, Фақир ҳам тўлиқ тикланади. Шундай экан, Бенземанинг охир-оқибат, терма жамоадан четда қолиши ҳеч гап эмас.

Манба: «ССФ»,

А.АҲМЕДОВ тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 13:47, 09.12.2015.
Ўқилди: 2575 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.