Кириш Регистрация
30/06 00:00 Германия 2-0 Дания
30/06 05:00 Канада 0-0 Чили
30/06 05:00 Аргентина 2-0 Перу
30/06 20:00 Насаф 3-2 Навбаҳор
30/06 20:00 Металлург 1-4 Олимпик
30/06 21:00 Англия 2-1 Словакия
01/07 00:00 Испания 4-1 Грузия
01/07 05:00 Ямайка 0-3 Венесуэла
01/07 05:00 Мексика 0-0 Эквадор
01/07 19:30 Нефтчи - Пахтакор
01/07 21:00 Франция - Бельгия
02/07 00:00 Португалия - Словения
02/07 06:00 АҚШ - Уругвай
02/07 06:00 Боливия - Панама
02/07 21:00 Руминия - Нидерландия
03/07 00:00 Австрия - Туркия

Японча кроссворд ёки бугун клублар ўртасидаги ЖЧ бошланади!

Баҳо:
+ | -

10 декабрь куни Японияда Клублар ўртасидаги ФИФА жаҳон чемпионати-2015 старт олади. Биласиз, бу турнирда жаҳон футболидаги 6та асосий халқаро кубок соҳиби, шунингдек, мезбон давлат жамоаси иштирок этади. Хуллас, 7та клуб вазни 5 килограммли улкан кубок ҳамда 5 млн. долларга тенг мукофот пули (ғолибга тегадигани) учун кураш олиб боради. Иштирокчилар орасида қитъамизнинг 2та вакили ҳам бор - ОЧЛ-2015 ғолиби «Гуанжоу Эвергранд» (Хитой) ҳамда мезбон - Япониянинг 2015 йилги чемпиони «Санфречче Хиросима».

Клублар ўртасидаги ЖЧ - бу қандай турнир?
Дунё футболида қайси қитъа клуби энг кучли эканлигини аниқлаш ғояси узоқ 1960 йили туғилган. Шу мақсадда сайёранинг 2та энг обрўли клуб турнири - Европа ЧК ва Либертадорес кубоги ғолиблари ўртасида алоҳида ўйинлар ташкил этилган. Қитъалараро кубоги учун баъзан 2та, гоҳида 3та ўйинга эҳтиёж сезилган. Учрашувлар иштирокчи жамоалар майдонида бўлиб ўтган. Даъвогарлар ўзаро келишолмаган йиллар эса, турнир ўтказилмаган. Мисол учун, 1975 ва 1978 йилларда. 1980 йилдан сўнг бундай муаммолар барҳам топган. Тўғрироғи, Қитъалараро кубоги учун ўйин­ларни ташкил этиш ҳуқуқи Японияга берилган. Шундай қилиб, «кунчиқар юрт» 2004 йилгача бу вазифани хурсандчилик билан бажарди. Бу вақт­га келиб, барча жойда футбол ўйнашни ўрганиб олишди ва функционерлар турнир геог­рафиясини кенгайтириш ҳақида бош қотира бошлашди. Биринчи уриниш 2000 йилга тўғри келди. Ўшанда 8та клуб Бразилияда тўпланди ва якунда маҳаллий «Коринтианс» ғолиб бўлди. Бироқ кейинги йили ҳомийлар билан муаммо юзага қалқиб чиқди ва турнир мавсум-2005 йилгача бекор қилинди. Айнан 2005 йилдан буён бу мусобақа Клублар ўртасидаги ЖЧ номи остида ҳар декабрь ойида бир хил тизимда ўтказиляпти. Фақат, унинг мезбони алмашиб турибди. Мисол учун, 2009-2010 йилларда турнир Абу-Дабида ташкил этилган бўлса, 2013-2014 йилларда Марокаш мезбон вазифасини ўтади. Қолган мавсумларда ғолиб номи Японияда аниқланди.

Турнир формати қандай?
Клублар ўртасидаги ЖЧ ўйинлари «плей-офф» тизимида олиб борилади. Лекин жамоалар ўз конфедерациялари рейтингига қараб, турли босқичларда курашга қўшиладилар. Дейлик, бу йил Океания ЧЛ ғолиби «плей-офф» раундида старт олади. Унга мезбон сифатида ўйнаш ҳуқуқига эга бўлган Япония чемпиони рақиблик қилади. Чорак финалда эса Африка, Осиё ва Шимолий Американинг энг кучли клублари курашга қўшилишади. Жанубий Америка ва Европа вакиллари энг охирида, яъни ярим финалда жангга киришадилар. Биринчи босқичдан ташқари, қолган ўйинларда мағлуб бўлган жамоалар яна қўшимча баҳс­да майдонга тушиб, 5 ва 3-ўрин масаласини ҳал этишади. Айтганча, бу ўйинларнинг асосий вақтида дуранг қайд этилса, томонлар дарҳол пенальтилар сериясига киришадилар.

Рағбат нечоғли?
Чемпионатнинг умумий мукофот жамғармаси 16,5 млн. долларга тенг. Шундан 5 млн. доллари ғолиб жамоага насиб этади. Финалчи эса 4 «лимон» олади, 3-ўрин соҳибига 2,5 млн. берилади. Қолган ҳар бир иштирокчи ўз жойига қараб, 0,5 миллиондан камроқ олади.

Рекордлар кимларга тегишли?
«Барселона» ҳар сафар турнирга охирги босқичлардан қўшилишига қарамай, айнан у очколар сони бўйича энг омадли иштирокчи саналади. Каталонияликлар Клублар ўртасидаги ЖЧда 3 марта қатнашиб, 6та ўйинда 15 очко олишган. «Блауграна» шунингдек, барчадан кўп гол урган. Энг яхши тўплар нисбати ҳам «Барселона»да. Асосийси, испан гранди худди «Коринтианс» каби бош сов­ринни 2 марта ютган. «Интер», «Бавария», «Сан-Паули» ва «Милан» клублари ягона иштирокда олтин медаль ютишгани билан мақтанишлари мумкин. Мамлакатлар миқёсида айтсак, энг кўп ғолиблик бразилияликларга тегишли - 4 марта. Испания вакиллари эса 3 марта чемпион бўлишган. Умуман, 11та турнирнинг 7тасида кубок УЕФА, 4тасида эса КОНМЕБОЛ аъзосига насиб этган.

Тўпурарлар баҳсида аргентиналик футболчи етакчилик қиляпти, лекин Лионель Месси эмас. «Барса» етакчиси яна 2 нафар ўйинчи каби 4та гол урган. Сесар Дельгадо ҳисобида эса 5та гол бор. У турнирда 3 марта иштирок этган (Мексиканинг «Монтеррей» клуби сафида).

Хосеп Гвардиола турнирда 3 марта ғолиблик мақомига эришган ягона мураббийдир. Рафаэль Бенитес ҳам айнан 3 марта финалга чиққан, аммо уларнинг бирида мағлубият аламини тотиб кўрган.

Янги Зеландиянинг «Окленд Сити» клуби бу йил чемпионатдаги иштирок бўйича ўз рекордини янгилайди. Ушбу жамоа бунгача ЖЧда нақ 6 марта қатнашган (Мисрнинг «Ал-Аҳли»си 5 марта). Эътиборлиси, турнир-2015 «Окленд» учун кетма-кет равишдаги бешинчисидир. Бу ҳам рекорд. Айни пайтгача айнан «Окленд» ва «Ал-Аҳли» (Миср) клублари 12тадан ўйин билан бу борада пешқадамлик қилишяпти. Демак, Янги зеландияликлар энди ушбу масалада ҳам мутлақ рекордчига айланишади. «Ал-Аҳли» сафида 12 марта майдонга тушган мисрлик ҳимоячи Ваэл Гомма бу борада мутлақ рекорд­чидир. Энг яхшилар орасида Месси ҳам бор, албатта. Аргентиналик даҳоча 2 марта турнирнинг «Олтин тўп»и­га сазовор бўлишдан ташқари, 2 марта финал ўйинининг энг яхши футболчиси, деб топилган. Хуллас, Клублар ўртасидаги ЖЧда ҳеч ким Мессичалик ёрқин нур сочган эмас.

Мусобақа тақвими
«Плей-офф»
10 декабрь (пайшанба)
«Санфречче Хиросима» - «Окленд Сити»

----------------------------------------
Чорак финал
13 декабрь (якшанба)
1. «Америка» - «Гуанжоу Эвергранд»
2. «Мазембе» - «Плей-офф» ғолиби

--------------------------------------------
5-ўрин учун
16 декабрь (чоршанба)
1-чорак финал мағлуби - 2-чорак финал мағлуби

--------------------------------------------
Ярим финал
16 декабрь (чоршанба)
1. 2-чорак финал ғолиби - «Ривер Плейт»
17 декабрь (пайшанба)
2. 1-чорак финал ғолиби - «Барселона»

---------------------------------------------
3-ўрин учун
20 декабрь (якшанба)
1-ярим финал мағлуби - 2-ярим финал мағлуби

--------------------------------------------
Финал («Ниссан»)
20 декабрь (якшанба)
1-ярим финал ғолиби - 2-ярим финал ғолиби

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 08:22, 10.12.2015.
Ўқилди: 6235 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.