Кириш Регистрация
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай 5-0 Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна 4-2 Динамо
28/06 20:00 Қизилқум 1-0 ОКМК
29/06 03:00 Колумбия 3-0 Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай - Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания
30/06 05:00 Канада - Чили
30/06 05:00 Аргентина - Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия

Роналдунинг рекордлари (2-қисм)

Баҳо:
+ | -

Роналдунинг рекордлари номли мақолани давом эттирамиз.

11. “Реал”нинг еврокубоклардаги энг сермаҳсул тўпурари
Афсонага айланган футболчи Мадрид суперклуби таркибида еврокубокларда 70 учрашувда 75 та гол муаллифига айланган. Роналду бу борада ҳам Раулнинг рекордини янгилаганини эслатиб ўтиш лозим.

12. “Реал” таркибида бир мавсумда энг кўп гол урган футболчи
2014/15 йилги мавсумда Роналду Чемпионатда 48, Чемпионлар лигасида 10, кубокда 1 ва Европа суперкубогида 2 та гол урди. Ўша мавсум унинг умумий голлари сони 61 тага етди. Шу тариқа Криштиану 2 йил олдин қайд этган “Реал” таркибида бир мавсумда энг кўп гол урган футболчи рекордини янгилади.

13. “Реал”нинг Испания чемпионатида бир мавсумда энг кўп гол урган футболчиси
Роналду мазкур рекордни нақ уч марта янгилашга муваффақ бўлди. 2011 йили 40, 2012 йили 46 ва 2015 йили 48 та гол киритган ҳолда “Реал”нинг бир мавсумда Испания чемпионатида энг кўп гол урган футболчиси рекордларини янгилади.

14. Испания чемпионатида кетма-кет 6 мавсум давомида 25 тадан кўп гол урган биринчи футболчи
Роналду “Реал”да ўтказган 6 мавсуми давомида Испания чемпионатининг ҳар мавсумида 25 тадан ортиқ гол киритди. Шу тариқа у Ла Лигада бундай натижа қайд этган дастлабки футболчига айланди.

15. Испания чемпионатида кетма-кет 5 мавсум давомида 30 тадан ортиқ гол урган ягона футболчи
Криштиану Ла Лигада 2011 йили – 40, 2012 йили 46, 2013 йили - 34, 2014 йили - 31 ва 2015 йили - 48 гол киритди. Шу тариқа у Испания чемпионатлари тарихида кетма-кет 5 мавсум давомида 30 тадан ортиқ гол урган ягона футболчига айланди. Бундай натижа билан ҳаттоки Месси ҳам мақтана олмайди.

16. Испан клуби таркибида кетма-кет 5 мавсум 50 тадан ортиқ гол урган ягона футболчи
Роналду “Реал” таркибида барча мусобақаларда 2011 йили - 53, 2012 йили – 60, 2013 йили - 55, 2014 йили – 51, 2015 йили – 61 гол киритди. Шу тариқа у Испания клублари сафида кетма-кет беш мавсум давомида 50 тадан ортиқ гол урган ягона футболчига айланди.

17. Чемпионлар лигасида кетма-кет 5 мавсум 10 та ва ундан ортиқ гол урган ягона футболчи
Португал ўғлони “Реал” таркибида Чемпионлар лигасида
2011/12 -10,
2012/13 – 12,
2013/14 -17,
2014/15 -10
2015/16 - 11 та голга муаллифлик қилди. Роналду Чемпионлар лигасида қаторасига беш мавсум давомида 10 та ва ундан ортиқ гол урган ягона футболчига айланди.

18. Испания чемпионатида энг тез 100 гол урган футболчи
Роналду Испания чемпионатидаги 100-голини 92-учрашувидаёқ расмийлаштириб қўйган ҳолда, Ла Лигадаги энг тезкор 100-голни урган футболчи сифатида рекорд ўрнатди.

19. Испания чемпионатида бир мавсумда барча жамоалар дарвозасига гол урган биринчи футболчи
2011/12 йилги мавсумда Роналду ла Лигадаги барча клублар дарвозасини ишғол қилди. Шу жумладан, “Гранада”га қарши баҳсда ўз дарвозасига ҳам аниқ йўл топиб, ўзига хос рекорд қўйди.

20. Испания чемпионатида қаторасига икки мавсум 40 ва ундан ортиқ гол урган биринчи футболчи
Испания чемпионатида 2011 йилда 40 та ва 2012 йилда 46 та гол урган Роналду кетма-кет икки мавсум 40 та ва ундан ортиқ гол урган биринчи футболчига айланди. Кейинги йили Месси Кришнинг рекордини такрорлади.

Давоми бор…

Фурқат Юсупов тайёрлади

Манба: sports.uz

Роналдунинг дастлабки 10та рекорди билан қуйидаги мақола орқали танишиб олишингиз мумкин.

Киритилди: 19:09, 10.12.2015.
Ўқилди: 5842 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.