Англия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Алан Ширер Европа чемпионати учун ташланган қуръа ҳақида фикр билдирди.
"Англия терма жамоаси узоқ муддатдан буён илк марта мусобақага бирор юлдузсиз боради.
Аммо Кэйхилл, Баркли ва Стоунз каби футболчиларнинг ҳали вақти келмагандир, аммо улар яхши футболчилар. Шу билан бирга бизда Жо Харт тимсолида ажойиб дарвозабон бор. Ҳозирдан плей офф ҳақида гаплашмайлик", - дейди Ширер.













