Кириш Регистрация

Игорь Сергеев Япония чемпионатига йўл олиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Ортда қолган мавсумда 23та гол билан Олий Лига тўпурарига айланган иқтидорли ҳужумчи Игорь Сергеев фаолиятини Япония чемпионатида давом эттириши мумкин.

Маълум бўлишича, “Пахтакор” ҳужумчиси хизматларига “кунчиқар юрт” чемпиони – “Санфречче Хиросима” қизиқиш билдираётган экан. Бу ҳақда сўнгги кунларда championat.asia манбасига таянган ҳолда бир қатор япон нашлари маълумот тарқатмоқда. “Санфречче” Сергеевнинг трансферини тўлалигича сотиб олмайди, балки уни бир мавсумга ижарага олади. Агар миллий терма жамоамиз аъзоси япон клубига кўчиб ўтадиган бўлса, у “J-Liga”да ўйнаган иккинчи ўзбекистонлик футболчига айланади. Илгари Ўзбекистон миллий терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган собиқ ҳимоячи Олег Пашинин ҳам айнан “Санфречче Хиросима” таркибида тўп сурганди.

Igor Sergeev _ Pakhtakor FC.JPG

Таъкидлаш жоиз, ортда қолаётган йилда жами 50 та учрашувда иштирок этиб, 32 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилган Игорь Сергеевнинг “Санфречче Хиросима” таркибига кўчиб ўтиши ҳали расман ўз тасдиқини топгани йўқ. Чунки “Пахтакор” бу борада ҳали расмий баёнот бермади.

Манба: sports.uz
Киритилди: 17:09, 13.12.2015.
Ўқилди: 7702 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Зидан Роналдуга мурожаат қилди: «Сени олдингда бош эгаман» [4365]

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [3154]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [2886]

Жезуш Роналдунинг ЖЧ-2030да ўйнаш эҳтимоли ҳақида гапирди [2731]

«Реал» A Серия юлдузини 100 миллион еврога сотиб олишга уриниши мумкин [2568]

Хаби Алонсо «Челси»дан «Барса» футболчисини олиб келиб беришини талаб қилмоқда [2519]

Педро Порро «Барселона»га ўтишга қарор қилди [2280]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [2125]

Осиё ўйинлари якунланди. Ўзбекистонлик спортчилар медаллар жамғаришда нечанчи ўринни эгаллади? [2118]

«Реал»ни оғир октябрь кутмоқда: Чемпионлар лигаси ва «эл-класико» [2114]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик