Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

Сергей Лушчан – “Бунёдкор” ФК спорт директори

Баҳо:
+ | -

Мавсумлар оралиғида клуби тузилмасида ўзгариш амалга оширилди.

Айнан тузилмавий ўзгаришларга мувофиқ, Сергей Иванович Лушчан энди “Бунёдкор” ФКнинг спорт директори лавозимида ишлайди. У клубнинг асосий таркибида фаолият юритаётган малакали мураббийлар кенгаши аъзолигига ҳам қўшилди.

Футбол жамоатчилиги Сергей Лушчан билан яхши таниш.

У ўз вақтида “Бунёдкор” сафида тўп тепган, жамоа сардори бўлган.

Сергей Лушчан футболчилик фаолиятини якунлаганидан сўнг “Бунёдкор” болалар-ўсмирлар футбол мактабини ташкил этишда ва уни ривожлантиришда жонбозлик кўрсатди. Бугунги кунда Ўзбекистон ўсмирлар, ёшлар ва олимпия терма жамоалари сафида бир нечта “Бунёдкор” тарбияланувчилари ҳаракат қилишмоқда. Бунда албатта Сергей Ивановичнинг ўз ҳиссаси бор.

2014 йилнинг ёз фасилида Сергей Лушчан асосий жамоанинг бош мураббийи этиб тайинланди. Айнан у ишлаган даврда “Бунёдкор”нинг асосий таркибидан бир нечта ёш футболчиларга ўзларини кўрсатиш учун имкониятлар берилди ва бундан ёш иқтидорлар унумли фойдаланишди. Янги Зеландияда ўтган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси сафидаги футболчиларнинг 10 нафари айнан Сергей Лушчаннинг шогирдлари эди. Уларнинг уч нафари – Достонбек Ҳамдамов, Забиҳилло Ўринбоев ва Элдор Шомуродов 2015 йил якунларига кўра, Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси номинациясининг якуний учлик рўйхатидан ўрин олишди. Якунда мукофот футбол сир-асрорларининг дастлабки қадамларидан бошлаб Лушчан қўл остида ўрганган Достонбек Ҳамдамовга насиб қилди. Шунингдек, таркибнинг деярли барчаси ўз академиямиз тарбияланувчилари ҳисобига тўлдирилган ўринбосарларимиз 2015 йилги Ёшлар биринчилиги ғолиблигини қўлга киритишди.

Сергей Лушчан ўз шогирдлари билан икки бор мамлакат кубоги финалига йўлланма олди.

Агар бугунги кунгача Сергей Иванович футбол мактабига директорлик қилган бўлса, бундан буён унинг раҳбарлик вазифалари яна ҳам кенгайди. Энди унинг зиммасига ёш болалардан тортиб, то асосий таркибгача бўлган барча жамоаларга эътибор қаратиш вазифаси юкланди.

“Бунёдкор” ФКнинг янги спорт директорига нафақат клубнинг балки, бутун бошли ўзбек футболини ривожлантириш йўлидаги машаққатли меҳнатида улкан муваффақиятлар тилаймиз.

Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 12:43, 14.12.2015.
Ўқилди: 3837 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.