“Тоттенхэм” клуби ярим ҳимоячиси Эрик Ламела жамоасини ўзгартирмоқчи эмаслигини ошкор қилди.
“Ҳар ёзда жамоани тарк этишим мумкинлиги ҳақида миш-мишлар тарқалади. Билмадим, бундай хабарларга қаердан қайнаб чиқаркин, аммо мен ҳеч қаерга кетмоқчи эмасман“, – деди Ламела.