Кириш Регистрация
12/04 00:00 Севилья 2-1 Атлетико
12/04 15:30 Женоа 2-1 Сассуоло
12/04 16:00 Навбаҳор 2-0 Сурхон
12/04 17:00 Динамо 1-2 Локомотив
12/04 17:00 Осасуна 1-1 Бетис
12/04 18:00 Парма 1-1 Наполи
12/04 18:00 Кристал Пэлас 2-1 Ньюкасл
12/04 18:00 Ноттингем Форест 1-1 Астон Вилла
12/04 18:00 Сандерленд 1-0 Тоттенхэм
12/04 18:15 Андижон 1-2 ОКМК
12/04 19:15 Мальорка 3-0 Райо Вальекано
12/04 20:30 Челси 0-3 Манчестер Сити
12/04 21:00 Болонья 2-0 Лечче
12/04 21:30 Сельта 0-3 Реал Овьедо
12/04 23:45 Комо 3-4 Интер
13/04 00:00 Атлетик Бильбао 1-2 Вильярреал
13/04 18:00 Насаф - Бухоро
13/04 19:00 Пахтакор - Машъал
13/04 20:15 Қизилқум - Сўғдиёна
13/04 23:45 Фиорентина - Лацио
14/04 00:00 Ман. Юнайтед - Лидс
14/04 00:00 Леванте - Хетафе
14/04 18:00 Хоразм - Қўқон-1912
14/04 20:15 Бунёдкор - Нефтчи

Жозе Моуриньо: «ЕЧЛ йўлланмаси учун курашдан чиқиб кетдик»

Баҳо:
+ | -

«Челси» бош мураббийи Жозе Моуриньо Англия чемпионатининг 16-тури доирасида «Лестер»га қарши ўйин (1:2) борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

«Биз дастлабки 20-25 дақиқа, узоғи билан ярим соат давомида «Лестер»га нисбатан яхши ўйнадик. Қолган 1 соат давомида рақиб яхшироқ ўйнади.

Айрим футболчилар керакли даражада ўйнай олмаётганини кўриш — оғир. Барча футболчилар эмас. Бунга сабаб бор.

Вазиятдан чиқиб кетишнинг мен битта йўлини биламан – ишлашда давом этиш керак. Машғулот жараёни бўйича менда ўйинчиларга нисбатан эътироз йўқ. Машғулотда бажараётган ишларимиз ва учрашувда кўрсатаётганимиз ўйинимизни кўриш мен учун аламли. Назаримда, Европа чемпионлар лигаси йўлланмаси учун курашдан чиқиб кетдик.

Азар ўзини алмаштиришни сўради. Менимча, жиддий жароҳат олди. У ўйинни давом эттира олмаслигини дарҳол айтди.

«Челси» хавфли ҳудуд билан ёнма-ён жойлашган бўлса-да, Премьер-лигада қолиш учун кураш олиб бормайди. Агар 3-4 ой давомида бу зонада юрсак, бу ҳақда ўйласак бўлади.

Бугун ҳимоядаги иккита хато туфайли жазоландик. Биз бундай голларни ўтказиб юборишимиз керак эмас эди. Машғулот чоғида рақибнинг бундай ҳаракатларига тайёргарлик кўргандик. Қандай қилиб бундай голларни ўтказиб юборганимизни тушунмайман.

Ҳозир гол уриш борасида муаммоларга эгамиз. Статистика алдамайди – гол уришга қийналяпмиз. Нима учн? Боиси, гол уриши керак бўлган ўйинчилар гол уришмаяпти.

Менинг келажагим? Мен «Челси»да қолишни хоҳлайман. Бунга ишончим комил. Сиз мени яхши биласиз. Мен синовларни яхши кўраман. Ҳозир олдимда жиддий синов турибди. Мен қолишни хоҳлайман. Умид қиламан, Абрамович ва клуб раҳбарияти ҳам менинг қолишимни истайди», – дейди Моуриньо.

Манба: sports.ru
Киритилди: 08:04, 15.12.2015.
Ўқилди: 3105 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик