Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика 2-0 ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

«Галатасарой» Виктор Осимхеннинг трансфер нархини маълум қилди

Баҳо:
+ | -

«Галатасарой» ҳужумчиси Виктор Осимхен фаолиятини топ-клубда давом эттириши мумкин. Diario SPORT нашрининг хабарига кўра, Мадриднинг «Реал» клуби форвардни ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда. Туркия клуби ўз футболчиси учун 150 миллион евро миқдорида нарх белгилади.

Шунингдек, нигериялик ҳужумчининг трансфери учун «Арсенал», «Ливерпуль», «Барселона» ва «Ювентус» клублари ҳам курашга киришган. Виктор Осимхен 2025 йилда «Наполи»дан «Галатасарой»га 75 миллион евро эвазига ўтган эди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

Жорий мавсумда ҳужумчи турк клуби сафида барча турнирларда 31 та ўйинда майдонга тушиб, 20 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 21:22, 02.05.2026.
Ўқилди: 3384 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик