Кириш Регистрация
22/05 23:45 Фиорентина 1-1 Аталанта
23/05 21:00 Болонья - Интер
23/05 23:45 Лацио - Пиза
24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад
24/05 18:00 Парма - Сассуоло
24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс
24/05 21:00 Наполи - Удинезе
24/05 23:45 Торино - Ювентус
24/05 23:45 Верона - Рома
24/05 23:45 Кремонезе - Комо
24/05 23:45 Лечче - Женоа
24/05 23:45 Милан - Кальяри
25/05 00:00 Вильярреал - Атлетико

Улуғбек Бақоев: «Ҳакамни ғалаба билан табриклаш керак. Бу вазиятда ҳакам футболнинг устидан очиқчасига кулди»

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 11-тури доирасида бўлиб ўтган “Бухоро” — “Сўғдиёна” учрашувидан (2:1) сўнг меҳмонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев матбуот анжуманида иштирок этди.

— Аввало “Бухоро”ни ғалаба билан табриклайман. Рақиб биринчи бўлиб гол урди, шундан кейин бизда ҳам имкониятлар бўлди. Танаффусга ҳисобни тенглаштириб чиқишни хоҳлагандик. Иккинчи таймда улар яна тўп киритди. Лекин асосий гап шундаки, “Бухоро” иккинчи голни уришдан аввал рақиб ўйинчиси бизнинг футболчимизга жароҳат етказди, футболчимиз майдонга йиқилди, ҳакам эса қоида бузилганини кўрмади шекилли, ўйинни давом эттирди ва рақиб бурчак зарбасига эга бўлди. Бурчак тўпидан кейин иккинчи гол киритилди.

Нима дейишим мумкин, ҳакамни ғалаба билан табриклаш керак. Бу вазиятда ҳакам футболнинг устидан очиқчасига кулди. Ҳар бир жамоа ўйинларга тайёргарлик кўради, машғулот ўтказади, майдонга тушади, лекин мана шундай эпизодлар чиройли бўлмаган ҳолатни юзага келтирмоқда. Ҳакам гўёки шу эпизодни кўрмади, лекин бу муҳим вазият эди. Кейин рақиб иккинчи голни урди ва шундан кейин енгил ўйнашга ўтди. Биз ҳисобни қисқартирганимиз билан бошқа тўп кирита олмадик. Энди Кубок ўйинларига ҳозирлик кўрамиз.

— Бухоролик мураббий сифатида “Бухоро” жамоасининг ҳозирги ўйинига қандай баҳо берасиз?
— Жамоа кучга таянган футбол намойиш этяпти. Майдонга тушган ҳар бир футболчи нима қилиш кераклигини биляпти. Бугун иккита тенг кучли жамоа ўзаро кураш олиб борди деб ўйлайман. “Бухоро”нинг ўйини менга ёқяпти.

— Майдонга тушмаган Дориев ҳақида нима дея оласиз?
— У чигалёзди машғулот пайти жароҳат олди, УЗИ қилганимиздан сўнг маълум бўлади. Кейин нима бўлишини кўрамиз.

Манба: https://t.me/pfcsogdianauz
Киритилди: 05:31, 03.05.2026.
Ўқилди: 2313 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик