Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Шин Тэ Йонг: «Қатарга игна тeшигидан ўта олган туяни олиб бораман»

Баҳо:
+ | -

Январь ойида Қатарда U-23 термалари ўртасида Осиё чемпионати ўтишидан хабарингиз бор. Ушбу турнирда Ўзбекистон олимпия терма жамоаси билан бир гуруҳдан ўрин олган Жанубий Корея олимпия терма жамоаси бугундан Улсан шаҳрида 2-ўқув машғулот йиғинларини бошлади. Шу муносабат билан корейслар бош мураббийи Шин Те Йонг матбуот анжумани ўтказди.

“Мен ҳозир Рио олимпиадасида қандай рангдаги медални қўлга киритишимиз ҳақида эмас, Доҳадаги саралаш мусобақасини муваффақиятли ўтказиш ҳақида ўйлаяпман”, - дея гап бошлади Шин Тэ Йонг. “Бутун фикру хаёлим Доҳадаги мусобақада. Жонимизни тикиб бўлса-да Қатарда юқори учталикка киришимиз лозим”.

Кореянинг “ОСEН” нашри маълумотларига кўра, корейсларда ҳимоя чизиғи энг бўш ва оғриқли нуқта бўлиб турибди. Бу ҳақда бош мураббий шундай деди:

“Ҳимоя чизиғимиз бўшлигини тан оламан. Бу муаммо устида бош қотиряпмиз. Ҳужумкор футбол намойиш этиб, 2та гол киритсагу ўз дарвозамиздан 3 та гол олиб чиқиб турсак – ғалабадан умид қила олмаймиз. Йигитлар тинмай меҳнат қилишмоқда. Шогирдларимни дангаса дея олмайман. Қатарга игна тешигидан ўта олган туяни, яъни, синовларимдан ўта олган футболчиларни олиб кетаман”.

Улсан йиғини давомида Рю Сунг Ву (“Байер Леверкузен”, Германия) ва Квон Чанг Хун (“Сувон”) каби етакчи футболчилар сафга қўшилган бўлса ҳам бош мураббий Шин Тэ Йонг қониқиш ҳосил қилмаяпти. Корейс матбуотига кўра, Парк Ин Хёк (“Франкфурт”, Германия)га клуби рухсат бермаганлиги сабабли Доҳадаги мусобақада қатнаша олмайди. Шунингдек, етакчи ярим ҳимоячилар Ли Чан Донг (“Гвангжу”) ва Ким Мин Тэ (“Вегалта Сендай”, Япония) жароҳат олганликлари сабабли Қатарга боришмайди. Ҳозирда Улсандаги машғулотларда Шин Тэ Йонг 28 нафар футболчини шуғуллантирмоқда. Улар орасида дарвозабон Ку Сонг Юн (“Консадоре Саппоро”, Япония), ҳимоячи Сонг Жу Хун (“Мито Холлихок”, Япония), ярим ҳимоячилар Ю Ин Су (“Токио”, Япония), Хванг Мун Ки (“Академика”, Португалия), Рю Сунг Ву (“Байер Леверкузен”, Германия), Жи Он Хак (“Алкоркон”, Испания), ҳужумчи Чонг Чунг Кюн (“Нант”, Франция) каби легионер футболчилар мавжуд.

Шунингдек, бутун дунёга донғи кетган футбол можаросида ҳамюртимиз Тоҳир Шамсиддиновдан калтак еган ҳимоячи Шим Санг Мин ҳам корейслар таркибидан муқим ўрин эгаллаган.

Отабeк Йўлдошeв

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:49, 18.12.2015.
Ўқилди: 6813 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.