Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо

Фурқат Юсуповдан: “Реал”нинг германиялик легионерлари ТОП-5

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг “Реал” жамоасида бир нечта германиялик футболчилар муваффақиятли тўп суришган. Биз сизнинг эътиборингизга “Қироллик клуби” тарихидаги энг яхши германиялик легионерлар ТОП-5 лигини тақдим этамиз.

5. Паул Брайтнер
Брайтнер 1974 йилда “Бавария”ни Мадриднинг “Реал”ига алмаштирди. Паул “қироллик клуби”да 3 мавсум давомида роппа роса 100 та учрашувда майдонга тушиб 10 та голга муаллифлик қилди. Ярим ҳимоячи амплуасида тўп сурган Брайтнер Мадридликлар билан икки марта Испания чемпионатида, бир бора Испания кубогида муваффақият қозонган.


4. Сами Хедира
2010 йилги мундиалда ўзини кўрсатган Хедира “Штутгарт”дан “Реал”га кўчиб ўтди. У “галактикос” либосини 5 мавсум давомида кийиб 121 ўйинда 7 гол уришга муваффақ бўлди. Сами жамоа билан бир мартадан Ла Лига, Испания суперкубоги, Чемпионлар лигаси, УЕФА суперкубоги, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ва икки бора Испания суперкубогида зафар қучди.

3. Бодо Иллогнер
1996 йили Мадридликлар “Кёлн”нинг 4 карра Бундеслиганинг энг яхши дарвозабони дея эътироф этилган кипери Иллогнерни ўзлари томонга оғдириб олдилар. У илк мавсумдаёқ “Реал”нинг асосий дарвозабонига айланди. Бироқ унга биринчи рақамли кипер бўлиш атиги 3 мавсум насиб этди. У “бланкос” либосида Ла Лигада 91 ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 74 та тўп олиб чиқди. Ажойиб натижа! Шундай эмасми? Бодо Мадридликлар билан 2 мартадан Испания чемпионати ва Чемпионлар лигасида, бир бора қитъалараро кубогида ғолиблик нашидасини сурди.


2. Месут Ўзил
Ўзил ҳам 2010 йилги жаҳон чемпионатидан кейин Мадрид клубига келиб қўшилди. У “Реал” учун “Вердер”дан воз кечган эди. Ўзил “қироллик клуби” сафида 3 мавсум давомида 158 ўйинда майдонга тушиб, 27 гол урди ва жамоадошларига 70 та голли узатмани амалга оширди. Месут жамоа билан бир мартадан Испания чемпионати, кубоги ва суперкубогини қўлга киритди. Бироқ ажойиб ярим ҳимоячи мухлислар ва клуб етакчиларининг қаршилигига қарамай, 2013 йили “Арсенал”га сотиб юборилди.

1. Ули Штилике
1977 йили Мёнхенгладбахнинг “Боруссия” жамоаси ярим ҳимоячиси Штилике “Реал” футболчисига айланди. Ули Мадрид суперклуби таркибида 8 мавсум давомида 308 учрашувда иштирок этиб, 50 та гол урди. У “қироллик клуби” либосида 3 бора Ла Лигада, 2 мартадан УЕФА кубоги ва Испания кубогида ва бир марта Испания лига кубогида чемпионлик медалига сазовор бўлди.

Фурқат Юсупов

Манба: sports.uz
Киритилди: 19:32, 26.12.2015.
Ўқилди: 5034 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду Мессининг хайрлашув постига таъсирли изоҳ қолдирди [5577]

Мбаппе Флорентино Пересга ультиматум қўйди — у «Реал»дан кетиши мумкин [5160]

Кукурелья Хорватияда биринчи рақамли давлат душмани деб топилди [4193]

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [3498]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3055]

"Манчестер Сити" футболчилари агентлари шартномаларни бекор қилиш йўлларини қидирмоқда [2569]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2507]

Жеррард: "Жорже Жезуш ўзининг ўлим тўғрисидаги қарорини имзолади" [2500]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2339]

Суперлига. 23-тур ўйинлари бошланди (+жадвал) [2258]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик