Кириш Регистрация
04/11 00:45 Интер 1-0 Венеция
04/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-1 Бетис
04/11 19:00 Ал-Васл 1-1 Ас-Садд
04/11 21:00 Ал-Аҳли (СА) 5-1 Аш-Шорта
04/11 21:00 Персеполис 1-1 Ал-Ғарафа
04/11 22:30 Эмполи 1-0 Комо
04/11 22:30 Парма 0-1 Женоа
04/11 23:00 Ал-Ҳилол 3-0 Истиқлол
05/11 00:45 Лацио 2-1 Кальяри
05/11 01:00 Сельта 1-0 Хетафе
05/11 01:00 Фулхэм 2-1 Брентфорд
05/11 13:00 Сентрэл Кост - Шангхай Шенхуа
05/11 15:00 Кавасаки Фронтале - Шангхай Порт
05/11 15:00 Виссел Кобе - Квангжу
05/11 17:00 Жоҳор Дорул Таъзим - Ульсан Хёндэ
05/11 19:00 Пахтакор - Ар-Райян
05/11 23:00 Ан-Наср (СА) - Ал-Айн

Бразилиялик буюк омадсиз

Баҳо:
+ | -

Бразилиядан ташқари барча ерда фақат омадсизлик ва мағлубият аламини тотган бразилиялик Жулио Сезар карьераси ҳақида Денис Романцев шундай ҳикоя қилади.

Авваламбор, Жулио Сезар ким эканлиги ҳақида тўхталсак: йўқ, у Чемпионлар Лигасида «Интер» билан ғалаба қозонган дарвозабон ёки 1997 йилда «Боруссия»  таркибида Чемпионлар Лигасини ютиб олган ҳимоячи эмас, «Локомотив» сафида «Милан» дарвозасига гол урган форвард ҳам бошқа. Ҳа, биз сизга ҳикоя қилмоқчи бўлган Жулио Сезар ўтган асрнинг 70-йилларида Бразилиянинг Сан-Луис шаҳрида туғилди, 10 ёшидан Пара штатидаги Амазонка қирғоқларида яшади, футбол билан ҳаваскорларча шуғулланди: шаҳарда катталар жамоаси бўлса-да, ўсмирлар учун ҳеч қандай инфратузилма бўлмай, фақатгина кўча футболи бор эди, холос.

22 йил олдин Парада келиб чиқиши италиялик бўлган мексикалик бизнесмен Жузеппе Рубулоттанинг номи чиққанди. У ўз агентлик бизнесини Италиядан Уругвайгача ёйган бўлиб, футбол клубларида ишлашнинг ҳам ҳадисини олганди: Жузеппе Мехикодаги «Америка» жамоаси вице-президенти ҳам ҳисобланар, шу иш баҳона Бразилия шимолига йўл олиб, номи чиқмаган ўсмирларни сув текинга жамоасига жалб қилишни мақсад қилганди. Шу тариқа, 15 ёшли Жулио Сезар Мексикада пайдо бўлди ва ниҳоят, футбол билан чинакам профессионалларча шуғулланиш имконини қўлга киритди.

Ҳикоямиз охирида сиз бу каби ҳолатларга ажабланмай ҳам қоларсиз, аммо бразилиялик ҳужумчи Жулио Сезар катталар футболидаги дебютини Гондурасда амалга оширди. Мижози 17 ёшга тўлганида Рубулотта уни «Марафон»га командировкага юборди: ўз даврида бу жамоа Гондурас чемпионатида 2 марта ғолиб бўлган, 90-йилларга келиб эса ўртамиёналар сафидан жой олган  эди. Мехикодаги бир ярим йил вақт давомида Рубулотта Жулио Сезарнинг энг яқин дўсти ва маслаҳатгўйи бўлди.  Гондурасда 1 йил тўп сургач, албатта, Европага йўл олишни  мақсад  қилган 17 ёшли йигит «Марафон» таркибида 20 учрашувда майдонга чиқди, 3-4 та гол ҳам киритди. Рубулотта уни алдамади, ваъда қилганидай Испанияда «Вальядолиде» вариантини топди. Ўша пайтда «Вальядолиде» раҳбари Маркос Фернандес жамоа бош мураббийи Раф Бенитесга чиқиш эшигини кўрсатган, бунга жамоа сўнгги 23 ўйинда бор-йўғи 2 бор ғалабага эришгани сабаб бўлганди. Клуб янги бош мураббийи этиб тайинланган Бисенте Кантаторга эса 18 ёшли бразилиялик ёқиб қолди. Шундай қилиб, жамоанинг энг ёш футболчисига айланган Жулио Сезар мавсум ўрталарида клуб асосий таркибидан жой олди. Дастлабки баҳсдаёқ, Мадридда  «Райо Валекано»га қарши «Реал» тарбияланувчиси Хосе Луис Санта Мария билан бирга майдонга тушган Сезар жамоаси 2:1 ҳисобида ғалабага эришди.

Ўша мавсумда Жулио Сезар роса тер тўкди, голлар ҳам урди, примеранинг умидли ёш ҳимоячиси сифатида тилга тушди. «Вальядолиде» ҳам ўз ўрнида чемпионатда еттинчи бўлди, УЭФА кубогида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Жулио Сезарнинг янги агенти - Рафаэл Ангита эса унинг учун йирик клублар сафидан жой ахтара бошлади. Испанияда ўтган 2-мавсум стрессларга бой бўлди. Сентябрда «Атлетико»дан 0:5 ҳисобидаги йирик мағлубият қабул қилиб олингач, Сезар заҳирага михланди. Клуб эса охирги ўринга тушиб қолди. Оқибатда, Кантаторага ҳам чиқиш эшиклари кўрсатилди, унинг ўрнига Серхио Крешич келди. Январда клуб президенти Маркос Фернандес вафот этди. Унинг ўрнини эса ўғли - кичик Маркос эгаллади. Шунга қарамай, Жулио Сезар асосий таркибга қайтишни уддалади, уддаладигина эмас, «Вальядолиде»даги учинчи мавсумини шу даражада зўр ўтказдики, у билан Луи Ван Галнинг шахсан ўзи қизиқиб қолди.

Алалоқибат, «Барселона» Фредерик Дэйни таркибига қўшиб олди. Жулио Сезар эса Жон Тошер давридаги Мадриднинг «Реал» клуби сотиб олган еттинчи футболчига айланди. Ўша даврга келиб Жулио Сезар испан паспортини қўлга олган ва евроиттифоққа аъзо бўлмаган ўйинчиларга бўлган лимит энди унга қўрқинчли эмасди. Тошернинг ҳам ундан  умиди катта бўлиб, Сезарни биринчи турданоқ Фернандо Ерро билан бирга ҳимоя марказига қўйди, заҳира ўриндиғидан эса Маноло Манчис, Айтора Каранку ва Иван Эймагерлар ўрин олишди. Нима бўлганда ҳам, Жулио Сезар учун барчаси эртакдагидай бошланди: «Реал» ғалаба кетидан ғалабаларга эришди, ҳимоя қўрғони ҳам мустаҳкам эди. Бироқ кейинчалик барчаси ўзгача тус олди: дастлаб дуранглар серияси бошланди, 12 учрашувда эришилган ягона  ғалабадай натижани бошқа-бировлар англаб етганида эса мураббийлик курсисида Висенте дель Боске ўтирганди, жамоа эса 17-ўринда осилиб турганди. «Бернабеу»даги таблода ёниб турган 1:5 натижа эса Жулио Сезар ва Каранкани уятга қўйди, боиси айнан улар «Сарагоса»га қарши кечган ўша ўйинда ҳимояда турган эдилар. Жулио Сезар Милошевичга қарши 2-қаватда кечган курашни бой берган ва бу хато ҳисобни очилишига олиб келган бўлса, ҳимоячиларнинг кейинги хатолари ҳисобнинг йириклашувига сабаб бўлди. Буларнинг барчаси дель Боскенинг сабр косасини тўлдириб  юборди. Энг қизиғи, мураббийнинг заҳри фақат ҳимоячиларга сочилмади: «Сарагосе»дан учралган шармандали мағлубият асосий таркибдан аргентиналик дарвозабон Альбано Биззаррининг ҳам «учиб кетиши»га сабаб бўлди. Ке-йинги баҳсда унинг ўрнини 18 ёшли Икер Касильяс эгаллади. Яқинда Globoга берган интервьюсида Жулио Сезарнинг тан олиб айтишича: «Икернинг ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳам йўқ бўлиб, у машғулотларга автобусда келар ва барча «Реал»да ўйнаса-да машинаси бўлмаган футболчи устидан куларди».

Бразилиялик футболчининг омадсизлик даври эса давом этарди: қишга бориб унинг елкаси чиқиб қолди ва ҳимоячи 3 ойга мажбурий таътилга чиқди. Бу давр ичида эса «Реал» 2-ўриндан мустаҳкам ўрин олди, ЧЛ чорак финали йўлланмасини қўлга киритди, клуб ҳимоя қўрғонидан эса Каранка, Эльгер ва Камполар ўрин олишди. «МЮ»га қарши чорак финал учрашувининг жавоб ўйини борарди. Танаффусга 3:0 ҳисобида чиққан «Реал» 2-бўлимда 2 тўп ўтказиб юборди. Учрашув якунига етишига саноқли дақиқалар қолганида эса дель Боске Жулио Сезарни Макманаманнинг ўрнига майдонга туширди. Эртаси кунги машғулотларда эса Жулио Сезар Роберто Карлосдан қуйидаги мақтовни эшитди: «Сен мўъжизасан! Сен Шерингемдан ярим метр баланд сакрадинг ва бу билан унга ҳисобни тенглаштиришга имкон бермадинг». «Бавария»га қарши ярим финал баҳсида Жулио Сезар дисквалификация қилинган Каранку ўрнига майдонга тушди, аммо ўйин стартида у Джован Элбертуга голли пас узатиш имконини берди ва тўпни жамоаси дарвозасига киришини нигоҳлари билан кузатиб қолди, холос. Аммо «Реал» барибир финалга чиқди ва рақибини мағлуб этиб, кубокни қўлга киритди. Жулио Сезар ҳам ўшанда барча жамоадошлари билан кубокни қўлга олди, уни силаб-сийпади, бироқ бош-қа ҳеч қачон «Реал» кийимида майдонга тушмади.

Ўша йил ёзида «Реал»нинг янги президенти фақатгина Луиш Фигуни харид қилди, аммо Редондони сотиб юборди, Адриано Галлиани билан муносабатларни жойига қўйди. 2000-йилларнинг кузида «Милан» ҳимояси ёмон аҳволда қолганди. Дзаккерони ҳимоя марказига 3 футболчини қўйган бўлса-да, жамоа кетма-кет ўйинларда камида 2та ва ҳатто 3та гол ўтказиб юборарди. Октябрь охирларида Галлиани Жулио Сезарнинг ижараси тўғрисида келишиб олди. Натижада, Дзаккеррони «Аталанта»га қарши баҳсга жароҳат олган Костакурта ўрнига бразилиялик ҳимоячини қўйиш орқали Мальдини ва Шамоталардан иборат чизиқни мустаҳкамлаш имконига эга бўлди. Аммо бу янгилик хотимаси жуда аянчли якун топди: «Милан» биринчи бўлимнинг ўзидаёқ дарвозасидан 3 тўп олиб чиқди.

Даставвал, Жулио Кристиан Донига ҳисобни очишга қаршилик қилолмади, кейин қўли ёрдамида Кристиан Дзенонига йўлланган узатмани тўхтатди. Дони 11 метрлик нуқтадан дарвозани аниқ нишонга олганидан сўнг, яна ўша Дзенони Жулио Сезарнинг устидан ошириб, тўпни Фаусто Россинига етказиб берди ва у ҳисобни 1:3га етказди. Иккинчи бўлимда «Милан» ҳисобни тенглаштиришнинг уддасидан чиқди, аммо 13-рақамли футболчи(Жулио Сезар)нинг омадсиз дебюти жамоанинг 13-ўринга қулашига сабаб бўлди. Шунга қарамай, Сезар яна 4 бор «Милан» таркибида майдонга тушди, унинг финиш учрашуви эса ўша «Атланта»га қарши кечган кубок ўйинидаги мағлубият эди.

Қишда «Милан» Каладзени сотиб олди, Жулио Сезар эса Сан-Себастьянга - Жон Тшакнинг олдига йўл олди. «Милан» бир бразилиялик марказий ҳимоячи билан шартнома етиб ортади, деган қарорга келдими, Жулио Сезар билан битимни бекор қилди. Ҳимоячи эса Испанияга - хотини ва 2 ойлик ўғли ёнига қайтди.

Жон Тошак «Реал Сосьедад»ни Хаби Алонсанинг отасидан қабул қилиб олганида жамоа турнир жадвали охирларида борарди. У таркибни имкон қадар кучайтирди: Деметрадзе, Янкаускас, Хаби Алонса ва Жулио Сезарни таркибга олди ва клубни 13-ўрингача кўтарди. Жулио Сезар дастлаб анча асабий ҳолда тўп сурган бўлса-да, кейинчалик худди «Вильядолид»да ўйнаганидай ажо-йиб ўйин кўрсатди.

Сезар фаолиятидаги кейинги жамоа «Бенфика» бўлди. Жамоа мураббийи Тони Оливейра унга ишонарди, бироқ мавсум охирларида Жезуалдо Феррейра келди-ю, ҳимоя чизиғини янгилашга қарор қилди. Натижада, Жулио Сезар ва унинг агенти Ангитега яна янги жамоа ахтаришига тўғри келди.

Жулио Сезар «Аустрия» таркибида Австрия чемпиони бўлди. Бутун мавсум давомида биринчи ўринда борган жамоа УЕФА кубогидаги баҳслардан чиқиб кетгач эса, унинг мураббийлар штаби янгиланди. Сезар «Вальядолид»га қайтди. Фахрий футболчи Хосе Луис Каминеро билан ҳимояни мустаҳкамлашда анча қийналди. «Бернабеу»га қарши кечган учрашувдаги ажойиб автоголи эса унинг такрорий қайтишидаги қайғули хотира бўлиб қолди. Жамоа эса примерадан тушиб кетди.

Жулио Сезар Англияга эркин агент сифатида йўл олди. «Болтон»да Сэм Эллардайс уни «Милан»нинг яна бир собиқ футболчиси Брюно Н~Готти билан жуфтликда ҳимояга қўйди. Аммо жамоа яна бир ҳимоячи - тунислик Радхи Жаидини таркибга қўшиб олгач, Жулио Сезар фақат кубок ўйинларида майдонга тушадиган бўлиб қолди. Бир йидан сўнг уни Мексиканинг «Тигрес» клубига 2,5 млн. фунтга сотиб юборишди.

Шундан сўнг, бразилиялик буюк омадсиз Грециянинг «Олимпиакос», Бухарестнинг «Динамо», Туркиянинг «Газинтепе» ва бошқа клубларда тўп сурди. 20 йиллик футболчилик фаолияти давомида 12 мамлакатнинг 17 клубида тўп сурди. Аммо бир дақиқа ҳам бирор бир Бразилия клубида майдонга тушмади.

Ҳозирда, Жулио Сезар хотини ва уч фарзанди билан Мадриддаги уйида истиқомат қилмоқда. Бразилиянинг Белем шаҳрида эса Spaceball деб номланган спорт маркази очган ва унда мамлакат шимолидаги иқтидорли болалар учун барча шарт-шароитлар яратилган. Сезарнинг ягона мақсади, улар ўзи қачонлардир йўл қўйган хатони такрорлаб, Мексика ёки Гондурасга йўл олишмасин, ўз юртларида иқтидорларини маромига етказиб, энг аввало, ватанлари шарафини ҳимоя қилишни ўрганишсин.

Манба: Sports.ru, 

И.ОБИДОВ тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 12:02, 28.12.2015.
Ўқилди: 4990 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.