Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Воҳид Шодиев Малайзиянинг «Перак» клуби аъзосига айланди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг кенгайтирилган рўйхатига кирувчи бўйдор ҳужумчи, якунланган мавсумда “Бунёдкор”да тўп сурган Воҳид Шодиев бугун – 29 декабрь куни, Малайзия Суперлигаси вакили – “Перак” клуби билан эркин ўйинчи сифатида шартнома имзолади. Унинг “Перак” билан битими икки йилга мўлжалланган ҳамда 2017 йилнинг охиригача амал қилади.

- Ниҳоят, 29 ёшимда, менда ҳам хорижда тўп суриш имконияти туғилганидан хурсандман, - дейди ҳужумчи. – “Перак” ўтган яқин вақт давомида ОФК кубогида икки бор чорак финалгача етиб борган жамоа. Аммо ички чемпионатда охирги мавсумларда кўзланган мақсадларига эришолмай, халқаро мусобақалардан четда қолмоқда. Мен Ипох шаҳри клуби формасини катта ниятлар билан кийяпман. Насиб қилса, жамоа ўзининг олдинги мавқеини яна тиклаб олишига мендан кутишаётган ҳужумкор ўйинларим ва, айниқса, етарли миқдордаги голларим билан салмоқли ҳиссамни қўшаман, албатта.

- Биринчи навбатда, Шодиев ҳаммадан ҳам бош мураббий Шамсул Саадга манзур тушди, - дейди ҳужумчининг агенти Санъат Шарипов. – Бу жуда ҳам муҳим омил. Мураббийнинг катта ишончини ҳис этса, футболчида ўзининг барча салоҳиятини юзага чиқариш енгил кечади. Унинг ўйинлари очилиб, ўйинчи ранг-баранг футбол кўрсата бошлайди. Клуб ҳам шунда янги ҳаридидан қониқиш ҳосил қилади. “Перак”нинг Воҳиддан умидлари катта. Ипох жамоаси янги бош мураббий ва янги футболчилар билан 2016 йилги мавсумда анчагина жиддий марраларни кўзлаяпти. Мен футболчимга омад тилайман ва ундан ҳаммамиз юқори даражадаги ўйинларни кутиб қоламиз, - деган тилаклар билдирди таниқли агентимиз С.Шарипов.

Шодиев янги мавсумга тайёргарликни ўтган ҳафтадан бошлаган “Перак”нинг машғулотида иштирок этишга улгурди. Шамсул Саад футболчиларга уни таништирди. Воҳид эса биринчи галга машғулотни кузатиш билан чекланди, холос.

Эслатиб ўтиш жоиз, 2015 йилги чемпионатда “Перак” 12 жамоа орасида 8-ўринни банд этди. Футбол ассоциацияси кубогида чорак финал билан чегараланди. Малайзия кубоги баҳсларида эса гуруҳда қолиб кетди. Клуб раҳбарияти бу омадсизликлардан сўнг хорватиялик мутахассис Виеран Шимунични истеъфога чиқарди ва бош мураббийликка футболчилик даврида “Перак”да узоқ йиллар тўп сурган, эндигина 40ни қаршилаган ёш Шамсул Саадни таклиф этди. 2015 йилги мавсумда “Перак” сафида “3+1” тизими бўйича қуйидаги тўрт нафар легионер ҳаракат қилганди: марказий ҳимоячи Тиаго Жунио (Бразилия), ярим ҳимоячилар Орасе Жеймс (Ямайка) ва Нам Кун Вун (Жанубий Корея), ҳужумчи Карлес Соуза (Бразилия).

БИЗНИНГ МАЪЛУМОТ:

ШОДИЕВ Воҳид Муҳитдинович
1986 йил 9 ноябрь куни Навоий вилояти Хатирчи туманида таваллуд топган.
Ўйнаган жамоалари: “Зарафшон” Навоий (2005-2007, биринчи лига), “Ўз-Донг Жу” Андижон (2008), “Қизилқум” Зарафшон (2009), “Нефтчи” Фарғона (2010-2011), “Бухоро” (2012-2013), “Бунёдкор” Тошкент (2014-2015).
Қўлга киритган ютуқлари:
Ўзбекистон суперкубоги соҳиби – 2014
Ўзбекистон кубоги финалчиси – 2014 ва 2015
Осиё Чемпионлар лигасидаги кўрсаткичлари: 2014 – 7 учрашув, 2 гол; 2015 – 6 учрашув, 1 гол.
Ўзбекистон миллий терма жамоасида 14та ўйин ўтказган, 3та гол киритган.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 15:45, 29.12.2015.
Ўқилди: 4035 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.