"Ливерпуль" клуби ҳимоячиси Коло Туре 2016 йилнинг ёзида шартномаси ўз ниҳоясига етгач, фаолиятини қаерда давом эттиришини билмайди.
"Агар шу йўсинда ўйнашда давом этсам, балки "Реал"га ўтарман. Шунга қарамай, мавсум охирида нима бўлшимини билмайман, аммо мен Англияда қолишни истайман.
Менинг болаларим ҳам бу ердаги ҳаётга кўникиб кетган ва бошқа ерга кўчиб ўтиш жуда қийин бўлади. Мен ҳар бир кунимдан лаззатланяпман, аммо, бир йилдан сўнг қаерда бўлишимни билмайман", - дейди футболчи.